Ўзбекистон
04.05.2024
842
© Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигиЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Хитой Халқ Республикасининг “Чина САМС Энгинеэринг Со., Лтд” компанияси ўртасида Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш электр станцияси лойиҳаси бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 май куни Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва “Чина САМС Энгинеэринг” компанияси раиси Ван Бо ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
Учрашувда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар, шунингдек, чиқиндиларни бошқариш тизими борасида вазирлик зиммасига юкланган вазифалар ҳақида маълумот берилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистондаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ўрганиш ва ташкил этиш ҳамда республика раҳбариятига тақдим этиш учун заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Хитойдан эксперт гуруҳини юбориш бўйича келишувларга эришилган.
Бундан ташқари, экотуризм соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида янги канат йўлини қуриш имкониятлари кўриб чиқилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида чиқинди хизматлари учун ягона тўлов таърифлари оширилди
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ягона тўлов тарифлари оширилди.
Эндиликда аҳолидан қайта ишланадиган фойдали чиқинди сотиб олинади
Бунда аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради.
Ўзбекистон бўйлаб «Чиқиндисиз дунё учун!» экоакцияси ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан 30 март - «World Zero-Waste day» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда «Чиқиндисиз дунё учун!» оммавий плоггинг экоакцияси ташкил этилади.
1 апрелдан чиқиндини йиғиш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҚҚС ҳам қўшилади
Ҳозирда нол даражали ставка амал қилиб келмоқда.