Ўзбекистон
28.03.2024
816
© Фото: hudud24.uzЎзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан 30 март - «World Zero-Waste day» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда «Чиқиндисиз дунё учун!» оммавий плоггинг экоакцияси ташкил этилади.

Тадбир Ўзбекистон бўйлаб жорий йилнинг 30 март (шанба) куни соат 10:00да старт олади.
Экоакция қуйидаги ҳудудларда ўтказилади:
Тошкент вилояти — Тошкент денгизи соҳили бўйида;
Тошкент шаҳри — Яккасарой тумани, "Шаршара" кўчасида;
Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри, «Янги Ҳаёт» МФЙ, "Буюк келажак" кўчасида;
Жиззах вилояти — Шароф Рашидов тумани, «Тоқчилик» МФЙ ва Учтепа даҳасини боғловчи катта йўл ёқасида;
Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳри, «Ҳишрав» қўрғонида;
Навоий вилояти — Навоий шаҳри, «Кимёгар» МФЙ, Амир Темур кўчасида;
Бухоро вилояти — Бухоро шаҳри, «Сомонийлар» истироҳат боғининг эски қалъа девори билан туташ ҳудудида;
Сурхондарё вилояти — Бойсун туманида;
Хоразм вилояти — Урганч шаҳри, «Амир Темур» истироҳат боғида;
Қашқадарё вилояти — вилоят марказидаги «Алишер Навоий» номидаги истироҳат боғи ҳудудида;
Андижон вилояти — Андижон тумани, «Янги Андижон» массивида;
Наманган вилояти — Тўрақўрғон тумани, «Бахт» МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида;
Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри, «Саткак» дам олиш зиёратгоҳида;
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, «Дўстлик канали» бўйи дам олиш масканида.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...
Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш электр станцияси қурилади
Бу борада Хитой компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида чиқинди хизматлари учун ягона тўлов таърифлари оширилди
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ягона тўлов тарифлари оширилди.
Эндиликда аҳолидан қайта ишланадиган фойдали чиқинди сотиб олинади
Бунда аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради.
1 апрелдан чиқиндини йиғиш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҚҚС ҳам қўшилади
Ҳозирда нол даражали ставка амал қилиб келмоқда.