Life Style
20.04.2024
917

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қарши шаҳрида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди, деб хабар бермоқда Экология вазирлиги.
Бу давлат раҳбарининг "Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва "Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Унга кўра, қуйидаги тўлов миқдорлари белгиланди:
- Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний шахслар учун ойига 4 032 сўм (ҚҚС билан), юридик шахсларга эса 1 м³ учун 72 240 сўм (ҚҚС билан);
- Жиззах вилоятининг жами 13 та шаҳар ва туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 6 000 сўм, юридик шахсларга эса 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 60 000 сўм ва 1 тонна учун (ҚҚСсиз) 135 420 сўм;
- Сирдарё вилоятида бўйича аҳоли учун 4 000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚС билан) 81 минг сўм;
- Сурхондарё вилоятининг жами 15 та шаҳар ва туманида аҳоли учун 1 кишига ойлик 4 500 сўм ҳамда юридик шахсларга эса 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 70 000 сўм;
- Қарши шаҳрида аҳоли учун 6 160 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚС билан) 89 600 сўм.
Таъкидлаш жоизки, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббусига кўра Халқ депутатлари ҳудудлар Кенгашларининг тегишли сессия қарорлари билан белгиланган мазкур мажбурий ягона тарифлар санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратилишини таъминлашга хизмат қилади.
Маълумот учун, ҳозирда республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини белгилашга доир чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Аввалроқ Тошкент шаҳри ҳамда Бухоро, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш электр станцияси қурилади
Бу борада Хитой компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Эндиликда аҳолидан қайта ишланадиган фойдали чиқинди сотиб олинади
Бунда аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради.
Ўзбекистон бўйлаб «Чиқиндисиз дунё учун!» экоакцияси ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан 30 март - «World Zero-Waste day» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда «Чиқиндисиз дунё учун!» оммавий плоггинг экоакцияси ташкил этилади.
1 апрелдан чиқиндини йиғиш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҚҚС ҳам қўшилади
Ҳозирда нол даражали ставка амал қилиб келмоқда.