Ўзбекистон
16.03.2024
1 625

Жиззах вилоятида бунёд этилаётган “Авантика Шифокор” Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасида 100 дан ортиқ турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Қайд этилишича, Шифокор-82 (Ўзбекистон) ва Авантика Медех Пвт. Лтд. (Ҳиндистон) компаниялари ҳамкорлигида Зомин туманида 11,5 гектар майдонда тайёр фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона бунёд этилмоқда.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 30 миллион АҚШ доллари миқдордаги маблағ, жумладан, 15 миллион доллар хорижий сармоя йўналтирилмоқда. Бу ерда таблетка, капсула, инъекция, гел ва бошқа шакллардаги дори воситалари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
Янги қўшма корхонада тайёрланадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ташқи бозорга ва 30 фоизини ички бозорга йўналтириш кўзда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Иссиқ кунларда дори воситаларини қандай сақлаш керак?
Ҳар бир дори воситасининг қўллаш йўриқномасида уларни тўғри сақлаш қоидалари ва шартлари ёзилган бўлади. Масалан, баъзи препаратлар музлаткичда, айримлари хона ҳароратида, яна бир туркуми қуруқ ёки қоронғу жойда сақланиши керак. Бироқ ёзнинг жазирама кунларида бу талабларга алоҳида риоя қилиш зарур. Чунки иссиқ ҳаво уларнинг хусусиятларини ўзгартиради ва қуёш нурида қолиб кетган дорилар соғлик учун зарарли воситага айланиши мумкин.
Ўзбекистон аҳолиси қанча пулни дори-дармонга сарфлаётгани айтилди
Илк бор солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
Автомобилларнинг дори қутичасидаги дорилар рўйхатига ўзгартириш киритилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йилдаги «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйҳатини тўғрисида»ги буйруғига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.
Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилди
Мамлакатда шу пайтгача энг юқори ҳарорат 2016 йилнинг май ойида қайд этилган.