Ўзбекистон
22.06.2024
1 121

Ўзбекистонда биринчи марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
Республика бўйича 8 002 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 609 та онлайн-НКТ мавжуд.
Харид қилинган дори воситалари учун истеъмолчиларга берилган фискал чекларда кўрсатилган МХИК асосида аҳолининг тиббий препаратлар учун қанча маблағ сарфлаётгани тўғрисида маълумотлар шаклланади.
Жорий йилнинг 5 ойида дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳри (2,1 трлн сўм), Самарқанд (986,9 млрд сўм) ва Тошкент вилоятларида (663,4 млрд сўм) қайд этилган.
Пойтахт кўрсаткичлари йирик тиббиёт муассасаларининг айнан ушбу ҳудудда жойлашганлиги ҳисобига шаклланган.
Республика ҳудудлари кесимида энг кам харажатлар Жиззах (201,3 млрд сўм), Навоий (191,6 млрд сўм) ва Сирдарё (170 млрд сўм) вилоятларига тўғри келган.
Юқоридаги рақамлар ва ҳар бир ҳудудда рўйхатга олинган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда йил бошидан ўртача бир киши дори воситаларига:
Тошкент шаҳрида – 750 минг сўм;
Бухоро вилоятида – 277 минг сўм;
Самарқанд вилоятида – 245,1 минг сўм сарфлаган.
Январь-май ойларида аҳоли жон бошига нисбатан камроқ харажатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
Қашқадарё вилоятида – 120 минг сўм;
Қорақалпоғистон Республикасида – 118 минг сўм;
Сурхондарё вилоятида – 114 минг сўм.
Бундай маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида нафақат вилоятлар, балки ҳар бир туман ва маҳалла кесимида шаклланади.
Фискал чеклар маълумотлари таҳлилига кўра, энг кўп маблағ қуйидаги касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган:
1. юрак-қон томир касалликлари;
2. инфекцион касалликлар;
3. оғриқ қолдирувчи восита;
4. асаб тизими касалликлари;
5. ошқозон-ичак касалликлари;
6. нафас олиш йўллари касалликлари;
7. таянч-ҳаракат тизими;
8. томоқ-бурун касалликлари;
9. жигар касалликлари.
Дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим. Дори воситалари маркировкасининг ҳақиқийлигини Солиқ мобил иловаси орқали текшириш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Иссиқ кунларда дори воситаларини қандай сақлаш керак?
Ҳар бир дори воситасининг қўллаш йўриқномасида уларни тўғри сақлаш қоидалари ва шартлари ёзилган бўлади. Масалан, баъзи препаратлар музлаткичда, айримлари хона ҳароратида, яна бир туркуми қуруқ ёки қоронғу жойда сақланиши керак. Бироқ ёзнинг жазирама кунларида бу талабларга алоҳида риоя қилиш зарур. Чунки иссиқ ҳаво уларнинг хусусиятларини ўзгартиради ва қуёш нурида қолиб кетган дорилар соғлик учун зарарли воситага айланиши мумкин.
Автомобилларнинг дори қутичасидаги дорилар рўйхатига ўзгартириш киритилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йилдаги «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйҳатини тўғрисида»ги буйруғига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда ҳиндистонликлар билан дори-дармон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Янги қўшма корхонада тайёрланадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ташқи бозорга ва 30 фоизини ички бозорга йўналтириш кўзда тутилган.