Ҳуқуқ
15.06.2026
17

Кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир.
Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.
Ер участкасида сервитут белгиланиши ер участкаси эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.
Сервитут белгилашни талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкасининг эгаси ўртасидаги битимга мувофиқ сервитут белгиланади ва у кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади. Жамоат эҳтиёжлари учун зарур бўлган ҳолларда сервитут қонунга мувофиқ тегишли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.
Сервитут олди-сотди, ҳадя, гаров ёки ижаранинг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас, шунингдек уни сервитут белгиланган кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаси бўлмаган бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Сервитут белгиланганда сервитут белгиланаётган ер участкасининг майдони, ушбу ер участкасида муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини қуриш, улардан фойдаланиш, уларни кўздан кечириш ва таъмирлаш шартлари, ер фонди тоифасидан қатъи назар, ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкасининг ижарачисига ва (ёки) мулкдорига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби, сервитут белгиланаётган ер участкасининг жорий ҳолати, ер участкасини ундан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш зарурлиги, сервитут учун ҳақ тўлаш тартиби, шунингдек сервитут белгиланган ер участкасидан фойдаланишдаги чекловлар кўрсатилиши шарт.
Сервитут белгиланганда қонунга мувофиқ бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Ходим ишламаётган даврлар қачон дам олиш вақти ҳисобланмайди?
Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди.
Сунъий интеллект ва юридик терминология
Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши шарт.