currencies image

12 705,79 UZS

59,23

usd

currencies image

14 704,41 UZS

243,07

eur

currencies image

159,20 UZS

1,68

ru



АсосийЯнгиликларПедагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устама белгилаш тартиби қандай?

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устама белгилаш тартиби қандай?

Ўзбекистон

calendar

21.03.2024

eye

350

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устама белгилаш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;

71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;

76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;

81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;

86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;

91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;

96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;

76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;

86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз;

Умумтаълим муассасалари кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;

76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;

86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз;

Умумтаълим муассасалари психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Умумтаълим муассасасидаги педагог ходимлар олий ёки ўрта махсус маълумотга эга эканлигидан қатъий назар, мазкур Низомга иловада келтирилган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ва кўрсаткичларига кўра Ишчи гуруҳ қарори асосида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланади.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини амалиётга жорий этиш ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларига бошқа ҳудудлардан жалб этилган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг амалда ишлаган умумтаълим муассасасининг директор жамғармасидан белгиланган устама ҳақ (фоиз)лари сақланади.

Мазкур устамалар бир ўқув йили давомида сақланади ва кейинги ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг Ишчи гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилади.

 

 

Акибов Темурмалик,

Шўрчи тумани Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
992

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
976

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
907

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
886

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.