currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликларПенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда олиш мумкинми?

Пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда олиш мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

18.09.2025

eye

39

Пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда олиш мумкинми?

Бугунги кунда фуқаролар 16 ёшга тўлган вақтдан бошлаб, идентификацияловчи ID-карталарни олиш билан бирга жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш амалга оширилади. Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикасининг 02.12.2004 йилдаги Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунига асосан белгилаб берилган.

Пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қандай шакллантирилади?

Юқорида келтирилган ҳужжатга асосан, жисмоний шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг тегишлича камайтирилган суммаси ҳисобига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини иш берувчи ҳар ойда тўлаб боради.

Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларидан инвестиция сифатида фойдаланиш мумкинми?

Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини кўпайтириш ҳамда уларни пул қадрсизланишидан ҳимоя этиш мақсадида бундай маблағлардан инвестиция ва кредит ресурслари сифатида, шунингдек молиявий воситаларга жойлаштириш учун фойдаланилиши мумкин ва бу Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ банки томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар пенсия тўловлари олувчи сифатида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини қонунчиликка мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда олиш ҳуқуқига эга.

Яъни пенсия ёшига етган пайтдан бошлаб олишлари мумкин. Таъкидлаш керакки, амалдаги Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга асосан Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар  60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда ҳамда аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Бунда, ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларини, судяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини  бир йўла тўла ҳажмда олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд. Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунининг 17-моддасига асосан фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади. Бундан ташқари, фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади. Буни амалга ошириш учун асос Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган фуқарода давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳисобланади.

Бехрўз Жўраев,
"Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази 

Улашиш: