currencies image

12 947,20 UZS

26,76

usd

currencies image

14 222,50 UZS

30,04

eur

currencies image

153,38 UZS

0,14

ru



АсосийЯнгиликларПоездга чипта нархи ошди: кимлар поездда бепул юриши мумкин? 5 саволга жавоб

Поездга чипта нархи ошди: кимлар поездда бепул юриши мумкин? 5 саволга жавоб

Ўзбекистон

calendar

09.10.2023

eye

5 499

Поездга чипта нархи ошди: кимлар поездда бепул юриши мумкин? 5 саволга жавоб

Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поезд чипталари нархи ошиши эълон қилинди. Hudud24.uz поездда юришга оид имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот беради. 1. Кимлар поездга навбатсиз чипта олиши мумкин? Поездга чипта кассаларида қуйидаги шахслар навбатсиз чипта олиш ҳуқуқига эга: – Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даражадаги Шон-шуҳрат, “Ўзбекистон Қаҳрамони”, “Соғлом авлод учун” орденлари ва “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлар; – уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар; – Чернобил АЭСда авария оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган шахслар; – Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари; – Ички ишлар вазирлиги ходимлари; – “Фахрий темирйўлчи” нишони билан тақдирланган шахслар. Шунингдек, 10 ёшгача (бу ёшга тўлган) болали йўловчиларга, йўлланма асосида санатория-курорт даволанишига бораётган 10 ёшдан катта касал болаларни кузатиб бораётганларга чипта олишда устунлик ҳуқуқи берилади. 2. Болаларни поездда бепул олиб юриш мумкинми? Йўловчи ўзи билан 5 ёшгача битта болани алоҳида жой берилмасдан бепул олиб юриши мумкин. Агар ота-она бирга кетаётган бўлса, иккаласи биттадан жами 2 та болани ўзи билан аҳолида жой бермасдан бепул олиб кетиши мумкин. Битта йўловчи билан биттадан кўп 5 ёшгача бола кетаётган бўлса, улардан бири бепул кетади, қолганлари эса чиптани 50 фоиз чегирма билан сотиб олиб алоҳида жой банд қилиб кетади. 5 ёшдан 10 ёшгача болалар учун ҳам чипта 50 фоиз чегирма билан сотилади. 10 ёшдан ошган болалар учун чипталар катталар сифатида сотиб олинади. 3. Поездда кимлар бепул юриши мумкин? Поездда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидаги шахсларга берилади: Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга; ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга; Чернобил АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронлиги бўлган шахсларга. 3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар эса йилига бир марта (бориш ва келишга) поезд чиптасини 50 фоизли чегирма билан харид қилишлари мумкин. Имтиёзли чипта олиш учун кассага чегирма олиш ҳуқуқини берувчи: “Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс гувоҳномаси”, “Уруш қатнашчиси гувоҳномаси” ёки “Имтиёзга ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома” ҳужжатлардан бири берилиши керак. “Фахрий темирйўлчи” нишони билан тақдирланган ходимлар йил мобайнида МДҲ бўйлаб бепул юриш ҳуқуқига (бориш ва келишга) эга. 4. Гуруҳ бўлиб поездга чипта олса, қанча чегирма берилади? 10 ва ундан ортиқ йўловчидан иборат гуруҳларга чипталарининг нархидан қуйидаги чегирмалар тақдим қилинади: а) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб): гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз; гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз; (масалан, Хоразмгача 10 кишилик чипта олинса ва унинг нархи 3 млн сўм бўлса, унда 10 фоиз яъни 300 минг сўм чегирма берилади) б) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб): гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз; гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз. (масалан, Москвагача 10 кишилик чипта олинса ва унинг нархи 3 млн сўм бўлса, унда 20 фоиз яъни 600 минг сўм чегирма берилади) 5. Поезддан қолиб кетганда чиптани қайтариш мумкинми? Чипта сотиб олиниб ундан фойдаланилмаганда, яъни йўловчи жўнаб кетмаганда, чиптани кассага ёки онлайн қайтариш мумкин. Чипта поезд жўнашигача 24 соатдан кечиктирмай топширилганида, пули тўлиқ қайтарилади. Фойдаланилмаган чипта 24 соатдан камроқ, бироқ поезд жўнашигача 6 соатдан кечиктирмасдан қайтарилганда чипта қиймати ва плацкартанинг 50 фоиз қиймати қайтарилади. Чиптанинг тўлиқ қиймати иккига бўлинади, улар чипта қиймати ва плацкарта қиймати, одатда чипта қиймати кўп бўлмайди, плацкарта қиймати эса босиб ўтиладиган йўл учун асосий ҳақ бўлади, масалан чипта 100 минг сўм бўлса, тахминан 20 минг сўм чипта қиймати, 80 минг плацкарта қиймати бўлиши мумкин. Фойдаланилмаган чипта 6 соатдан камроқ, бироқ поезд жўнагандан кейин 3 соатдан кечиктирмасдан қайтарилганда чипта қиймати қайтарилади, плацкартанинг қиймати қайтарилмайди. Ҳар қандай ҳолатда чипта қайтарилганда 15 минг сўм қайтариш хизмати учун тўлов ундириб қолинади. Чипта қайтарилганда, унинг пули 3 иш кунидан 15 иш кунигача пластик картага ўтказиб берилади. Дилмурод Ражабоев Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 587

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 400

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


21-март 2025, 06:23
1 218

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


17-март 2025, 11:17
1 181

Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар

Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
3-октябр 2023, 09:49
725

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи ошяпти

2023 йилнинг 20 октябридан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50% га, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездлари чипталари тўлиқ нархининг 100%га оширилиши маълум қилинди.

cover image
29-декабр 2023, 11:30
602

Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланган “Афросиёб” поезди темирйўл ходимини уриб кетди

Темир йўл изи ичида бўлган йўл созловчи ҳамкасбларининг огоҳлантириш ишоралари ва махсус сигнални сезмаган.

cover image
8-ноябр 2023, 11:00
584

Тошкентдан Хожикентга борувчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтайди

Ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида 8 ноябрдан шаҳарлараро йўловчи поездлар вақтинча ҳаракатланмайди

cover image
19-октябр 2023, 09:06
133

Туркиялик сайёҳдан 100 минг сўм пора олиб, жойини алмаштириб берган поезд ходими топилмади – Oʻztemiryoʻlovchi

Керакли маълумотлар видео роликда акс этмаганлиги сабабли айбдор ходимни аниқлашнинг  имконияти  бўлмаган.