Ўзбекистон
17.08.2023
1 200

Суннатилла Бекенов Ҳусанович Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Суннатилла Бекенов 1971 йил Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида таҳсил олган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)нинг математика факультетини тамомлаган. Бекенов 2006-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари, 2008−2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижроия аппарати бошқарувчиси, 2009 йилнинг июлидан 2010 йилгача Иқтисодиёт вазири бўлиб ишлаган. 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, у Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 сентябрда имзолаган қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги директори бўлиб ишлаган. 2022 йилда эса Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси этиб тайинланган. IШунингдек, Фурқат Жалолович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Томди тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди
2009 йилдан буён туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Қайрат Алдабергенов ўз аризасига кўра лавозимини тарк этган.
Президент Администрациясида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди
Президент маслаҳатчиларига ўринбосарлар тайинланди.
Президент Администрациясида 3 та тайинлов амалга оширилди