Ўзбекистон
21.12.2024
546

Энди IT, финтекс компанияларига R&D марказлари учун лаборатория жиҳозлари, технологик ускуналарни божсиз олиб келишга рухсат берилади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Унда IT ва финтекс соҳаларига эътибор қаратилди. Аҳолининг 56%и ёшларни ташкил этиши, бу эса соҳада катта салоҳият, иш ўрни, юқори даромад мавжудлигини кўрсатиши таъкидланди.
IT, финтекс, инновациялар, телекоммуникация каби соҳаларни хусусий корхоналар тез ривожлантириши, яратилган шароит туфайли қиймати $1 млрддан ошган “TBC Uzbekistan” ва “Uzum” хусусий компаниялари пайдо бўлгани қайд этилди. Бундай компаниялар кўпайиши учун шароитлар яратилади.
Уларга ривожланиш ва тадқиқот марказлари (R&D) учун лаборатория жиҳозлари, технологик ускуналарни божсиз олиб келишга рухсат берилади.
IT, финтекс, тадбиркорликни молиялаштириш, экспорт, туризм, хизматлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш каби масалалар бўйича Жамоатчилик кенгашида экспертлик гуруҳларини ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Охирги 3 йилда Божхона кодексининг 100дан ортиқ моддасига ўзгартириш киритилди. Президент унинг қоидалари ҳам ЖСТ, ҳам тадбиркорларнинг талабига мос эмаслиги боис янгиланган Божхона кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлигини айтди.
Йиғилишда ички бозор билан чекланмасдан, экспортни янада кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди. Салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат каби соҳаларда имкониятлар тўлиқ ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Ҳозирда ип-калавани қайта ишлаш даражаси 50% бўлса, хом ипакда — 75%, мисда — 64%, мева-сабзавотда эса 16%ни ташкил қилмоқда. Мамлакатдаги 1 мингга яқин коньларда 100дан ортиқ турдаги минерал хомашё базаси мавжуд. Тасдиқланган захиралар қарийб $1 трлнга баҳоланган.
Йилдан йилга қазиб олиш кўпаймоқда. Лекин саноатда юқори технологик ишлаб чиқариш улуши 25%ни ташкил этади. Шу боис Президент хомашёни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қиймат ва экспортни кескин оширишга чақирди.
Мутасаддиларга тармоқлар билан биргаликда ҳар бир хомашё кесимида чуқур қайта ишлаш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.