Ўзбекистон
27.07.2023
1 321

"Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Пхенянда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди", деб хабар бермоқда Корея марказий телеграф агентлиги.
Учрашув Россия ва КХДР ўртасидаги алоқаларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши таъкидланган. Шунингдек, Шойгу КХДР раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг мактубини етказгани маълум қилинди. Қайд этилишича, Ким Чен Ин етказилган хабар учун миннатдорчилик билдирган. Шунингдек, агентлик маълумотларига кўра, Шойгу ва Ким Чен Ин ўзаро совғалар алмашган.
Шойгу Пхенянда КХДР мудофаа вазири билан музокаралар ўтказди. Томонлар миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашган.
Ким Чен Ин ва Шойгу Пхенянда бўлиб ўтаётган 2023 йилги қурол-яроғ кўргазмасига ҳам ташриф буюрди, дея хабар беради “Корея Овози” радиоси. Таъкидланишича, Ким Чен Ин ва Шойгу биргаликда замонавий қуролларни кўздан кечирган, жаҳон тенденциялари ва қуролларни ривожлантириш стратегияларини муҳокама қилган.
“Сергей Шойгу билан суҳбат чоғида Ким Чен Ин империалистларнинг зўравонликлари ва ўзбошимчаликларига қарши курашда томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан ўз фикрини билдирди”, — дейилади “Корея Овози” хабарида.
Бундан ташқари, Ким Чен Ин қурол-яроғ кўргазмасига ташрифи чоғида Шойгуга энг сўнгги учувчисиз самолётлар ва қитъалараро баллистик ракеталарни кўрсатди. Буни Марказий телеграф агентлиги томонидан чоп этилган фотосуратлар тасдиқлайди.
Тасвирларда илгари ҳеч қаерда кўрилмаган камида иккита учувчисиз учиш аппарати акс этган. Уларнинг ташқи дизайни Американинг MQ-9 Reaper ва Global Hawk разведкачи учувчисиз самолётига ўхшаш. Фотосуратларда, шунингдек, КХДР жорий йилнинг апрел ва июл ойларида синовдан ўтказган “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетаси ва қаттиқ ёнилғи двигателига эга сўнгги “Хвасон-18” ҳам кўрсатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...
Путин Ким Чен Ин билан учрашди
Икки мамлакат етакчилари учрашуви янги Aнгара ракетаси йиғилаётган, ракета ўрнатиладиган ва синовдан ўтказиладиган бинода бўлиб ўтган.
Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради
Ўзбекистон Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Ким Чен Ин поездда Россияга боришни режа қиляпти
Ким Чен Иннинг синглиси AҚШни огоҳлантирди