currencies image

12 760,21 UZS

54,42

usd

currencies image

14 704,87 UZS

0,46

eur

currencies image

160,08 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликларЧет элда ишлаш осонлашяптими? Меҳнат миграциясига оид 5 та муҳим факт

Чет элда ишлаш осонлашяптими? Меҳнат миграциясига оид 5 та муҳим факт

Ҳуқуқ

calendar

16.06.2025

eye

52

Чет элда ишлаш осонлашяптими? Меҳнат миграциясига оид 5 та муҳим факт

Мамлакат фуқароларининг чет элда ишлашини енгиллаштириш, уларга қулай шарт-шароит яратиш, меҳнат миграциясидан қайтганларни иш билан таъминлаш ва қайта жамиятга мослашишларига ёрдам бериш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ташкил этилди. Бу агентлик Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида фаолият юритади. Қуйида Хорижда иш платформасининг қулайликлари ҳақида 5 та муҳим факт келтириб ўтамиз.

1. Меҳнат мигрантларига молиявий ёрдам кўрсатиляпти

Хорижда иш электрон платформасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси орқали чет элга ишлашга кетаётган фуқароларга молиявий ёрдам кўрсатилмоқда. Улар хорижий тил ёки касбий малака имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, сертификат олган тақдирда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача, ишчи виза расмийлаштириш харажатлари учун 5 бараваригача, ва йўл чиптаси учун 2 бараваригача компенсация олиш ҳуқуқига эга. Бу механизм миграция харажатларини камайтириш ва фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

2. Кам таъминланганлар учун суғурта харажатлари қоплаб берилади

Ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган ва Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларини суғурталаш учун давлат томонидан субсидия ажратилади. Ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига 300 минг сўмгача миқдордаги суғурта мукофоти давлат ҳисобидан қоплаб берилади. Бу орқали кам таъминланган аҳоли қатламига меҳнат миграциясида хавфсизлик ва молиявий ҳимоя кафолати яратилади.

3. Ҳуқуқлари бузилган фуқароларга юридик ёрдам кўрсатилади

Чет элда ишлаш давомида зўравонлик, мажбурий меҳнат, камситиш ёки ҳуқуқбузарликларга дучор бўлган, шунингдек мураккаб молиявий аҳволда қолган, ҳужжатларисиз ва яшаш учун маблағсиз бўлган Ўзбекистон фуқароларига адвокат, юридик ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар хизматлари учун давлат томонидан тўлов амалга оширилади. Бу билан уларнинг ҳуқуқий ҳимояси таъминланади. Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда субсидия ва компенсация тартибини икки ой муддатда белгилаб бериши лозим.

 4. Оғир аҳволда қолган мигрантлар учун марказлар очилади

Mеҳнат мигрантларини моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан янада самарали қўллаб-қувватлаш мақсадида Буюк Британия (Лондон), Германия (Берлин), Туркия (Истанбул) ва Саудия Арабистони (Ар-Риёд) шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари ёки ҳуқуқий ҳимоя марказларини очиш белгиланган. Бу ташаббус доирасида тегишли мамлакатлар билан музокаралар олиб борилади. Марказлар орқали оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларга ҳуқуқий, ахборот ва моддий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.

5. Меҳнат мигрантлари учун махсус мобил илова яратилади

Меҳнат мигрантларига амалий ёрдам кўрсатишни янада осонлаштириш мақсадида махсус мобил илова яратиш режалаштирилган. Ушбу илова орқали фуқаролар:

  • бўлиб турган мамлакатдаги бошқа ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиши,
  • ўша мамлакатдаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот олиши,
  • пул ўтказмалари амалга ошириши ва оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолганда ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиши мумкин бўлади.

Бу илова меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий, молиявий ва ахборотга бўлган эҳтиёжларини қамраб олувчи самарали восита бўлиб хизмат қилади.

Юқорида келтирилган 5 та факт меҳнат миграциясини самарали ташкил этиш ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасида давлат томонидан амалга оширилаётган аниқ ва мақсадли чора-тадбирлардан далолат беради. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти, молиявий ёрдам механизмлари, суғурта ва ҳуқуқий ҳимоя, шунингдек, хориждаги ваколатхоналар ва мобил илова каби ташаббуслар меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари, хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. Бу эса фуқароларнинг чет элда ишлаш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг қонуний ва шаффоф тарзда хорижий меҳнат бозорига чиқишига туртки бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 038

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 021

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
929

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
925

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.