currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларРақамли ҳуқуқ. Ўзбекистонда шахсий маълумотлар ҳимоясида Адлия вазирлигининг роли

Рақамли ҳуқуқ. Ўзбекистонда шахсий маълумотлар ҳимоясида Адлия вазирлигининг роли

#NoComment

calendar

02.04.2025

eye

624

Рақамли ҳуқуқ. Ўзбекистонда шахсий маълумотлар ҳимоясида  Адлия вазирлигининг роли

Ахборот технологиялари жадал ривожланаётган бугунги даврда шахсий маълумотларнинг ҳимояси дунё миқёсида долзарб масалага айланган. Ўзбекистонда ҳам рақамли ҳуқуқ ва шахсий маълумотлар билан ишлаш маданияти шаклланиб бормоқда. Бу борада Адлия вазирлиги муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишида ва назорат механизмлари такомиллашувида асосий ўрин тутмоқда.

1. Шахсий маълумотлар тушунчаси ва қонуний асослар.

Шахсий маълумотлар — бу шахсни аниқлаш ёки аниқлаш имконини берувчи ҳар қандай маълумотдир (исм, фамилия, яшаш манзили, биометрик маълумотлар ва ҳ.к.). Ўзбекистонда 2019 йилда қабул қилинган “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Қонун ушбу соҳада асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида белгиланган.

“Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Қонун асосида ҳар қандай ташкилот шахсий маълумотларни фақат эгасининг розилиги билан йиғиши, сақлаши ва қайта ишлаши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141(1)-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-моддаси шахсий маълумотларни ноқонуний йиғиш, сақлаш ёки тарқатиш ҳолатлари учун жавобгарлик белгилайди.

2. Маълумотларни рухсатсиз йиғиш ва ундан фойдаланиш хавфи

Сўнгги йилларда интернет тармоғида фуқаро розилигисиз маълумотлар оммалаштирилиши, фирибгарлик ҳолатлари, молиявий алдовлар сони ортмоқда. Бу эса шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бузилишига олиб келади. Адлия вазирлиги Бош прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ноқонуний маълумот йиғиш ҳолатларига қарши курашмоқда.

3. Маълумотлар базасининг давлат рўйхатига олиниши — бу муаллифлик ҳуқуқи обектлари сифатида яратилган ва ҳуқуқий ҳимоя қилинадиган маълумотлар базаларини расмий тартибда давлат томонидан тан олиниши ва рўйхатдан ўтказилиш жараёнидир. Қонунга кўра, шахсий маълумотлар базасини юритувчи ҳар қандай ташкилот уларни Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақлаши ва Давлат шахсий маълумотлар реэстрида рўйхатдан ўтказиши керак. Маълумотлар базаси муаллифлик ҳуқуқи объектларидан бири бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ҳамда “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонун билан ҳимояланади. Маълумотлар базаси деб, тизимлаштирилган, танлаб тузилган ва ўзаро боғланган ахборот (матн, тасвир, товуш ва ҳ.к.) мажмуасидан иборат бўлган ҳамда электрон ёки бошқа шаклда бўлиши мумкин бўлган объект тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан муаллифлик ҳуқуқи объектларини, жумладан, маълумотлар базасини ихтиёрий тарзда рўйхатга олиш мумкин. Бу тартиб “Муаллифлик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилиши тўғрисидаги Низом”га мувофиқ амалга оширилади. Шунингдек, бу сохада "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонун, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонун, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПҚ–4851-сон “Шахсий маълумотлар билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарори қабул қилинган.

4. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш

Адлия вазирлиги “Шахсий маълумотлар хавфсизлиги ҳафталиги” каби тарғибот тадбирларини ўтказиб, аҳолига ўз ҳуқуқларини тушунтириш, қандай ҳолатларда маълумотлари ноқонуний фойдаланилаётганини аниқлаш ва чора кўриш бўйича маълумотлар бермоқда.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Менинг ҳуқуқим” портали орқали фуқаролар ўзларига тегишли шахсий маълумотлар устидан назорат қилиш имкониятига эга бўлмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, рақамли технологиялар тараққий этган сари фуқароларнинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистонда ушбу соҳада мустаҳкам норматив асос яратилган бўлса-да, уни амалда тўғри қўллаш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш муҳим вазифадир. Адлия вазирлиги бу борада асосий координацион ва назорат функцияларини амалга оширмоқда. Келгусида ҳам рақамли ҳуқуқ соҳасини такомиллаштиришда халқаро тажрибани ўрганиш ва уни миллий қонунчиликка интеграция қилиш устувор йўналишлардан бири бўлиб қолади.

А.Мустафаева,
Юнусобод туман 2-сон ФХДЁ мудираси

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 364

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
974

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
835

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
815

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.