Ўзбекистон
25.08.2023
1 325

Ўзбекистон ва Туркманистон йилига 2 млрд куб метргача табиий газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзолаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Туркманистонда ОАВга берган интервьюсида маълум қилди. "Бу фақат бошланиши, газ Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун йўналтирилади", — дейди вазир интервьюсида. Шунингдек, томонлар электр энергиясини етказиб бериш, электр энергиясини учинчи давлатларга транзит қилиш, шунингдек, нефть, нефть маҳсулотлари, кимё саноати маҳсулотларини, хусусан, фосфат ва азотли ўғитлар ва бошқаларни етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини кўриб чиққан.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.