currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларСиёсатга қизиққанлар учун энг сара 10 та китоб

Сиёсатга қизиққанлар учун энг сара 10 та китоб

Ўзбекистон

calendar

05.10.2023

eye

2 168

Сиёсатга қизиққанлар учун энг сара 10 та китоб

Бугун глобаллашув ва ахборот алмашинуви тезлашуви туфайли, қолаверса, жаҳонда юз бераётган шиддатли ўзгаришлар таъсирида халқаро сиёсатга қизиқиш кучайди. Табиийки, ноширлар бу қизиқишларни қондириш учун йиллар давомида кўплаб дурдоналарни нашр этиб келишган, бугун ҳам давом эттиришмоқда. Hudud24.uz ушбу мавзуга доир 10 та энг сара китобни тақдим этади. Тавсиялар букблогер Маҳин Нурсаидова томонидан берилмоқда.

  1. Самуэл Ҳантингтон. Цивилизациялар тўқнашуви
“Цивилизациялар тўқнашуви” – Самуэл Ҳантингтоннинг совуқ урушдан кейинги дунёга бағишланган тарихий ва фалсафий асари. Америкалик сиёсатшунос келажакдаги урушлар давлатлар ўртасида эмас, балки маданиятлар ўртасида бўлишини таъкидлайди. 1996 йилда чоп этилган “Цивилизациялар тўқнашуви” асарида цивилизациялар тарихи, бугуни ва келажаги, улардаги мувозанатларнинг ўзгариши таҳлил қилинган. Дипломатия соҳасида ўқийдиган талабалар учун ёзилмаган қонунлардан биттаси – Ҳантингтоннинг мазкур асарини ўқиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам энг аввало мазкур асарни сизга тавсия қиламиз.
  1. Жаред Даймонд. Қуроллар, микроблар, пўлат. Инсоният жамиятлари тақдири
Америкалик географ, тарихчи ва ёзувчи Жаред Даймонднинг 1997 йилда чоп этилган “Қуроллар, микроблар ва пўлат: инсон жамиятлари тақдири” китоби 1998 йилда “Пулицер” мукофотини ҳамда энг яхши илмий асарлар учун “Авентис” мукофотини қўлга киритган. Китоб асосида тайёрланган National Geographics ҳужжатли фильми 2005 йил июль ойида PBC тeлеканалида намойиш этилган. Китоб Евроосиё ва Шимолий Африка цивилизациялари нима учун ҳозиргача сақланиб қолгани ва бошқаларни забт этганини тушунтиришга ҳаракат қилади. Шунингдек, ривожланиш учун асосий омиллар сифатида географик ёки экологик шароитни келтиради. Даймонднинг мазкур асари ҳам дипломатлар учун ўқилиши шарт бўлган китоблар сирасига киради.
  1. Збигнев Бжезинский. Буюк шахмат тахтаси
Америкалик сиёсатшунос Збигнев Бжезинскийнинг “Буюк шахмат тахтаси” китобида Америка Қўшма Штатларининг геосиёсатдаги устувор йўналишлари очиб берилади. Бжезинский асарни ўз сиёсий тажрибасига асосланиб ёзган. У 1977–1981 йилларда Америка президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Унинг мазкур сиёсий фаолияти Эрондаги инқилоб, Совет-Афғон уруши каби воқеа-ҳодисаларга бой бўлган. Америка, Россия, Хитой, ҳаттоки, Ўзбекистон ҳақида ҳам мулоҳазалар юритилган мазкур асар ҳар бир дипломатнинг китоб жавонида бўлмоғи мақсадга мувофиқ.
  1. Питер Франкопан. Ипак йўллари
“Ипак йўллари” асари Оксфорд университети тарихчиси Питер Франкопан томонидан 2015 йилда ёзилган илмий асар ҳисобланиб, 25 бобдан иборат. Жаҳон тараққиёти Ипак йўли билан уйғунлаштирилган мазкур асарда тарих ва адабиёт усталик билан мувозанатлаштирилган, шунинг учун китобни ҳатто тарихдан бехабарлар ҳам тушунишлари мумкин. Бўлажак дипломатлар мазкур асарни мутолаа қилганларидан сўнг бир қанча саволларга жавоб топишлари аниқ. Мазкур асардан олинган билимлар келгусидаги фаолиятларида, албатта, асқотади.
  1. Генри Киссинжер. Дипломатия
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда АҚШ давлат котиби лавозимларида самарали фаолият олиб борган Генри Киссинжернинг “Дипломатия” асарида ХХ аср бошларидаги Ғарб дунёсининг классик дипломатияси “энг яхшиси” деб эътироф этилган. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Совет иттифоқи томонидан Шарқий ва Жанубий Европа мамлакатларига таъсир ўтказиш ҳаракатлари ва бунинг оқибатлари синчковлик билан таҳлил қилинган. Шунингдек, ўз карьераси давомида бошидан ўтган воқеалар мисолида ҳам бир қанча муаммоларга ечим таклиф қилинган. “Дипломатия отаси” дея эътироф этиладиган Киссинжернинг мазкур китобини ўқишни тавсия этамиз.
  1. Дарен Ажемўғлу, Жеймс Робинсон. Тор йўлак
“Тор йўлак” – Дарон Ажэмоглу ва Жеймс Робинсоннинг 2019 йилда нашр этилган, сиёсатшунослик ва шахс эркинлиги масалаларига бағишланган илмий-оммабоп китоби бўлиб, бу икки муаллиф  “Мамлакатлар таназзули сабаблари” асарида ҳам биргаликда ишлашган. “Тор йўлак”да улар нега баъзи давлатлар ривожланиб, фуқароларга эркинлик беришини, бошқалари эса деспотизм ёки қонунсизлик гирдобига тушиб қолишини ўрганишган. Муаллифлар “шахсий эркинликка эга демократик давлатлар қаердан пайдо бўлади?”, деган саволга жавоб излашган. Асарда йиллар давомида кўплаб сиёсий назариялар маданий, иқлимий, географик, технологик ёки кучли ўрта синфнинг ривожланиши каби омиллар ривожланиш асоси деб илгари сурилганини шубҳа остига олади. Ривожланишнинг асосий омили нима эканлиги тўғрисида асарни тўлиқ ўқиб чиққач билиб оласиз.
  1. Жан-Жак Руссо. Ижтимоий шартнома
1762 йилда француз тилида ёзилган Жан-Жак Руссонинг  “Ижтимоий шартнома” китобида сиёсий жамиятда қонуний ҳокимиятни, яъни шахсий эркинликка зид бўлмаган ҳокимиятни қандай ўрнатиш ҳақидаги назария илгари сурилади. Мазкур асар Францияда сиёсий ислоҳотларни ва инқилобларни илҳомлантирган, деб ҳисобланган. “Ижтимоий шартнома” монархларга қонун чиқариш учун илоҳий ваколат берилган деган фикрга қарши чиқади. Руссонинг таъкидлашича, фақат халқнинг умумий иродасигина қонун чиқариш ҳуқуқига эга. Гарчи Руссонинг “умумий ирода” тушунчаси талқинда кўп мунозараларга сабаб бўлса-да, умумий манфаатлар учун умумий қонунларни ишлаб чиқадиган сиёсий ҳамжамиятнинг барча вояга етган аъзоларидан иборат қонун чиқарувчи органни англатишини билиш унчалик қийин эмас.
  1. Макиавелли. Ҳукмдор
“Ҳукмдор” ХVI асрда италиялик дипломат ва сиёсий назариётчи Никколо Макиавелли томонидан князлар ва қироллик оиласи аъзолари учун йўриқнома сифатида ёзилган сиёсий рисола ҳисобланади. “Ҳукмдор”нинг умумий мавзуси аслзодаларнинг шон-шуҳрат ва омон қолиш каби мақсадларга эришиш йўлида қандай ишларни амалга ошириши тўғрисидаги мулоҳазалардан иборат. Ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмай келаётган “Ҳукмдор” Дантенинг “Илоҳий комедия”си қаторида Уйғониш даври адабиётининг энг сара намунаси ҳисобланади.
  1. Низомулмулк. Сиёсатнома
Оддий толиби илмликдан вазирлик мартабасига етишган, Салжуқийлар саройида хизмат қилиб, обрў топган Низомулмулк 1091 йил “Сиёсатнома” (“Сияр ул-мулук”) асарини ёзади. Унда мамлакатни идора қилишга алоқадор қонун ва қоидалар, усул ва воситалар батафсил келтирилган. Шунингдек, қозилик ишлари, қўшин тузилиши, давлат хизматчиларининг ўзини тутиши, саройдаги ҳарбий хизматчиларнинг вазифалари, давлат ишидагиларнинг маошлари, солиқ солиш усуллари ҳам асардан ўрин олган. Асарнинг асосий ғояси шоҳ ва унинг қўл остидаги амалдорларни адолат ва инсофга, давлат бошқарувида қатъий тартиб ўрнатишга, виждонли, пок, ҳалол ва иймонли бўлишга даъват қилади.
  1. Дэниел Гоулмен. Ҳиссий интеллект
1995 йилда чоп этилган “Ҳиссий интеллект” асарида ҳиссий интеллект инсон ҳаётининг академик, профессионал, ижтимоий ва шахслараро муносабатларида муваффақиятга эришиш учун муҳим эканлиги таъкидланади. Муаллиф асарда ҳиссий интеллект ўргатиш ва ривожлантириш мумкин бўлган маҳорат эканлигини уқтиради ва ҳиссий кўникмаларни мактаб ўқув дастурига киритиш зарур дея иддао қилади. Асар бир неча йил давомида “The New York Times” нашрининг бестселлерлари рўйхатида бўлган ҳамда дунё бўйлаб 40 та тилда чоп этилган.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 765

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 717

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 607

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 602

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
9-ноябр 2023, 10:25
2 024

Жамоат транспортида ўқиш учун 10 та китоб

Қоғоз китоблар билан автобус, метроларда юриш қийин, бироқ ҳаммамизнинг смартфонимизда электрон китобларни ўқийдиган дастурлар мавжуд. Instagram ёки Twitter’да беҳуда вақт ўтказгандан кўра, 2-3 кунда битта китобни тугатиб кетган мақсадга мувофиқ. Hudud24.uz жамоат транспортида ўқиш учун қулай бўлган 10 та китобни тавсия қилади.

cover image
12-октябр 2023, 15:00
1 757

Сафарга чиққанда йўлда қандай асар ўқиган маъқул? 10 та китоб рўйхати

Самолёт, поезд ёки автомобилда йўловчи сифатида сафарга отланганда вақтни мазмунли сарфлаш воситалари ичида энг яхшиси мутолаа ҳисобланади. 3-4 соат, гоҳида 10 соатгача чўзиладиган сафаримиз мобайнида бемалол битта ўртача китобни ўқиб қўйишимиз мумкин. Лекин узоқ йўлда ўқиладиган китобларга бир қанча талаблар қўйилади: зерикарли бўлмаслиги, маълумотлар ва рақамлардан холилиги... Hudud24.uz қизиқарли ва узоқ йўл давомида умуман зериктирмайдиган 10 та асарни тавсия этади.

cover image
23-сентябр 2023, 05:00
1 767

Сиёсатга аралаш(ма): Энг қизиқарли сиёсий драмалар (фильмлар ва сериаллар)

Кино санъати ўзининг бир асрдан кўпроқ тарихи давомида сиёсий мавзуларга кўп бора мурожаат қилиб, у ёки бу воқеага турли нуқтаи назардан қараш ва қизиқарли талқинлар беришни канда қилмади. Президентлар, конгрессменлар, бош вазирлар, журналистлар, давлат котиблари ва ҳоказо сиёсий шахслар ва касблар ҳақида талай фильмлару сериаллар ишланди. Hudud24.uz дам олиш кунлари вақтни мароқли ўтказиш ниятида бўлганлар учун сиёсий мавзудаги энг қизиқарли сериаллар ва фильмларни тавсия этади.

cover image
22-сентябр 2023, 07:20
1 814

Ҳуқуқшунослар қайси асарларни ўқиши керак? 10 та китоб рўйхати

Ҳуқуқшунослик – масъулиятли касб. Ўткир Ҳошимов таъкидлаганидек, шифокор ва ҳуқуқшуноснинг хатосини умуман кечириб бўлмайди. Инсон тақдирини ҳал қиладиган бу касб вакиллари қатор хусусиятларни ўзида жамлаши учун бир нечта бадиий асарларни ўқиши муҳим. hudud24.uz ҳуқуқшунослар учун фойдали бўлган 10 та сара китобни тавсия этади.