Ўзбекистон
18.06.2023
1 365

Ҳозирда инсоният томонидан "сайёра чегаралари" деб аталадиган хавф чизиқларининг деярли барчаси кесиб ўтилди. Олимлар гуруҳининг янги ҳисоботида айтилишича, Ердаги ҳаёт “хавфли зонага” яқинлашди. Янги тадқиқотга кўра, биз саккизта илмий жиҳатдан ўрнатилган “сайёра чегараларидан” еттитасини кесиб ўтдик, уларнинг бузилиши Ер экотизимларининг барқарорлигига таҳдид солади. Энди биз нафақат сайёранинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши, соф табиатни барбод этилиши, балки унда яшовчи одамларнинг фаровонлиги нуқтаи назаридан ҳам "хавфли зонада" турибмиз. Турли мамлакатларнинг қирқдан ортиқ олимларидан иборат гуруҳ Ер экотизимларининг “ҳимоя панжаралари”ни ўрганишди. Тадқиқот “Nature” журналида чоп этилди. Қандай "сайёра чегаралари" кесиб ўтилди? Тадқиқотда саккизта чегара, жумладан, иқлим, ҳаво ва сув ифлосланиши, сув ифлосланиши ҳамда тоза сув захираси кўриб чиқилди. Ҳавонинг ифлосланиши биз кесиб ўтмаган ягона сайёра чегараси бўлиб, аммо хавф маҳаллий ва минтақавий даражада мавжуд бўлиб қолмоқда. Таъкидланганидек, иқлим ўзгариши одамларнинг айрим гуруҳлари учун аллақачон жиддий муаммога айланган. Тадқиқотчилар Шарқий Европа, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Aфрика, Бразилиянинг кўп қисми, Мексика, Хитой ва AҚШнинг ғарбий қисмидаги “қайноқ нуқталар”ни аниқладилар. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ернинг тахминан 2/3 қисми тоза сув хавфсизлиги мезонларига жавоб бермайди. Aгар Ер йилда бир бор шифокор кўригидан ўтганида "шифокор сайёрамиз оғир бемор эканлигини айтарди", деди Aмстердам университетининг экология профессори ва Ер комиссияси ҳамраиси Жойета Гупта. Агар буни олдини ўз вақтида олсак, бу ҳалокатли ташхис эмас. Олимларнинг сўзларига кўра, агар кўмир, нефт ва табиий газдан фойдаланиш усулларини, ер ва сувга нисбатан муносабатларимизни ижобий тарафга ўзгартирсак, сайёрани қайта тиклаш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?
Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо.