currencies image

12 966,38 UZS

19,18

usd

currencies image

14 213,75 UZS

8,75

eur

currencies image

150,23 UZS

3,15

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади

Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади

Ўзбекистон

calendar

05.09.2023

eye

672

Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференцияга мезбонлик қилади. Халқаро конференцияда иштирок этиш учун дунёнинг 32 та мамлакатидан ташриф буюрадиган 2330 нафар хорижий эксперт анжуман доирасида дунёдаги глобал ўзгаришлар борасидаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашадилар. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларини ишлаб чиқиш, тўғридан-тўғри ўзаро етказиб беришнинг келишилган схемаларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласининг барча соҳаларида, шу жумладан сув ва ер ресурслари, рақамлаштириш ва инновациялар, денгизга чиқа олмайдиган мамлакатларга сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, “Яшил” ва экспресс йўлакларни ташкил этиш масалалари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришдаги инновацион ва яхши натижа берган лойиҳаларга кенг ўрин ажратилади. Конференция доирасида миллий, минтақавий ва глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида кенг фикр алмашилади. 2030 йилгача очликни йўқ қилиш, барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда аниқ вазифаларни ўз ичига олган “Ноль очлик”ка эришиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати чуқур таҳлил қилинади. Қолаверса, анжуман якунида Ўзбекистон истиқболига қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўрин олган инвестицион форум ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Айни дамда, конференция доирасидаги тадбирлар ташкил этиладиган локацияларда сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Техник сессиялар, инвестицион форум, кўргазма намойиши, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги имкониятлари билан танишув объектларида барча ишлар режадагидек амалга ошириляпти. Тадбир ўтказилиши режалаштирилган Kongress hallда халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича штаб 15 августдан бошлаб фаолият юритмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари бошчилигида барча вазирлик, идора ва ташкилот масъуллари ўз йўналишлари бўйича ташкилий масалаларни ҳал қилишмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 591

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 432

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


21-март 2025, 06:23
1 229

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


17-март 2025, 11:17
1 189

Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар

Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: