Ўзбекистон
07.10.2023
1 032

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин кенг кўламли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари томонидан имзоланган 10 та ҳужжат алмашилди. Самарқанд шаҳрида Россия Федерациясининг бош консулхонасини таъсис этиш, ваколатли иқтисодий оператор институтларини ўзаро тан олиш, “Агроэкспресс” тезкор темирйўл ташувларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимлар, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йиллар учун ҳамкорлик дастури, шунингдек, транспорт, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар шулар жумласидан. Қайд этилишича, ушбу келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни бир қатор истиқболли йўналишларда янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.
Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради
Ўзбекистон Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини максимал оширди
Ўзбекистон томони “Газпром”дан газ етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган.