Life Style
28.02.2024
446

Саудия Арабистони ташриф буюрувчилар ва аҳолини 2024 йилги ҳаж мавсумида зарур рухсатномаларсиз қатнашишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда Ҳаж ва умра вазирлиги берган маълумотга таяниб, Gulf News хабар берган.
Келтирилишича, ушбу тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни камайтириш мақсадида қаттиқ жазо чоралари жорий этилган.
Саудия Арабистони расмийлари Паспортлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда ҳаж қоидаларини бузган шахсларга нисбатан оғир жазолар белгилаган.
Ҳаж ва умра вазирлиги зарур рухсатномаларсиз ҳаж қилиш ноқонуний эканини ва 50,000 Саудия риали (тахминан 13,332 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилишини таъкидлаган.
Бундан ташқари, тегишли рухсатномасиз зиёратчиларни олиб келаётган шахслар ҳам худди шу миқдоргача жаримага тортилади. Бундай қонунбузарликларда айбдор деб топилган чет эллик фуқаролар олти ойга ҳибсга олинади, кейин Саудия Арабистонидан депортация қилинади. Уларга 10 йил давомида мамлакатга қайта кириш тақиқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.