Ўзбекистон
19.12.2023
1 101

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг хонадондаги яширин омбори фош қилинди.
Қайд этилишича, Пойтахтнинг Сергели туманидаги аввалдан кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, у ерда хорижда ишлаб чиқарилган ва муқаддам турли йўллар билан республикага олиб кирилган 162 минг 153 дона салютлар ва петардалар сақланаётгани маълум бўлган.
Шунингдек, у ерда хорижда ишлаб чиқарилган, аммо рақамли маркировка кодларига эга бўлмаган 9500 қути тамаки маҳсулотлари ҳам сақланаётган экан.
Тезкор тадбир давомида олиб қўйилган пиротекхника воситалари ва тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 млрд сўмдан ошмоқда.
Маълумот учун, республика божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 140 га яқин божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати салкам 2,7 млрд сўмлик 3 млн. 158 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланамасига чек қўйилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.
Сергелидаги айрим йўллар камида 1 ойга ёпилади
Туманда эскирган иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланган.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий акциянинг аҳамияти
Ҳар хил муаммоларга ечим излаётган, ҳуқуқий кўмакка эҳтиёжи бор инсонларга хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича бошланган яна бир ажойиб иш йўлга қўйилди.
Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.
Кимга аза, кимга “тўй”. Сергелидаги портлаш ортидан фирибгарлар пайдо бўлди
Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун одамлардан пул сўрамоқда.