Ўзбекистон
28.09.2023
1 242

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Хонобод кўчаси 3-уй манзилида жойлашган “Inter Logistics“ МЧЖга қарашли 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв. м. майдонда ёнғин келиб чиққан. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган бўлиб, ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тегишли экспертизалар тайинланган ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Воқеа тафсилотлари юзасидан ахборот бериб борилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.
Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.
Кимга аза, кимга “тўй”. Сергелидаги портлаш ортидан фирибгарлар пайдо бўлди
Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун одамлардан пул сўрамоқда.
Портлашдан зарарланган уйларни таъмирлаш учун ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан ундирилади – Бош вазир матбуот котиби
Сергелидаги портлаш туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу бўйича расмий изоҳ берилди.
Сергелидаги фожиадан репортаж
Ҳодиса оқибатида жабрланган хонадон эгалари hudud24.uz билан суҳбатда воқеа тафсилотларини сўзлаб беришди.