Ўзбекистон
29.10.2022
1 149

Конституциянинг 27-моддасига киритилаётган қўшимчаларга кўра, шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид нормалар кучайтириляпти. Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилмоқда. Шунингдек, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалиги алоҳида қайд этилаётганлиги шахсга доир маълумотларни сир сақланишида жуда муҳимдир. Бундан ташқари, ҳар бир шахс ёзишмаларни, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни, почта-телеграф жўнатмаларини ҳамда бошқа хабарларни амалга ошириш эркинлиги ва уларнинг сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда, суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилинишидаги муаммоларни бартараф этишга, ижобий таъсирини кўрсатади. Жасур Қаюмов, Тошкент вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистонда Измир шартномаси ратификация қилинди
Фуқаролардан мерос ёки ҳадя тартибида олинган даромад солиққа тортилмайди
Конституциясини энг кўп ўзгартирган дунё давлатлари
Кредит асосида қурилган кўп қаватли уйни олди-сотди қилиш мумкинми?