currencies image

12 968,38 UZS

4,93

usd

currencies image

14 343,03 UZS

14,01

eur

currencies image

152,37 UZS

1,18

ru



АсосийЯнгиликларШаҳарда тирбандликни камайтириш учун охирги ва серқатнов метро бекатлари ёнида автотураргоҳлар қурилади

Шаҳарда тирбандликни камайтириш учун охирги ва серқатнов метро бекатлари ёнида автотураргоҳлар қурилади

Ўзбекистон

calendar

17.08.2023

eye

628

Шаҳарда тирбандликни камайтириш учун охирги ва серқатнов метро бекатлари ёнида автотураргоҳлар қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. [caption id="attachment_18164" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Транспорт инфратузилмаси кенглиги ва қулайлиги мамлакат ривожини кўрсатувчи, унга қўшимча импульс берувчи муҳим омил. Юртимизда бу соҳада кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб, автомобиль, авиация, темир йўл, метрополитен каби барча тармоқларда янги объектлар ишга туширилди. Шундай лойиҳалардан яна бири – “Тошкент-Шарқий” аэропортининг янгиланиши. Давлатимиз раҳбари ўтган ойда унинг қурилишини бориб кўрган эди. Унда берилган топшириқлар асосида мажмуа бош режаси самарадорлик жиҳатидан такомиллаштирилди. Хусусан, аэропорт ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари ҳам камаяди. Ҳозирда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб бўлинган. Бу ерда 2 та – юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация терминали бўлади. 25 та самолёт учун тураргоҳ, ангарлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилади. Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади. [caption id="attachment_18165" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Тошкент шаҳри ривожлангани сари аҳоли сони ҳам, уларнинг фаоллиги ҳам ошиб бормоқда. Буни шахсий автомобиллар кўпайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Лекин, шу билан бирга, шаҳар кўчаларида тирбандлик ҳам ортмоқда. Маълумки, бу муаммони ҳал этишнинг йўли – жамоат транспортини ривожлантириш, унда юришни автомобиль ҳайдашдан кўра қулай қилиш. Шу мақсадда, Президент кўрсатмасига мувофиқ, Тошкент шаҳрига янги автобус ва электробуслар олиб келинди. Йўловчи ташиш қуввати ошиб, жамоат транспортининг оралиқ вақти қисқарди. Шаҳарда тирбандликни камайтириш учун Тошкент метрополитенининг охирги ва серқатнов бекатлари ёнида автотураргоҳлар барпо этиш режалаштирилган. Мақсад – одамлар шахсий автомобилини шу ерда қолдириб, шаҳар ичкарисига жамоат транспортида боришига шароит яратиш. [caption id="attachment_18166" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Шунингдек, тақдимот давомида мамлакатимизда энергетика қувватларини ошириш масаласига эътибор қаратилди. Жумладан, пойтахтимизда электр энергияси тармоқларининг фавқулодда ҳолатларга бардошлилигини мустаҳкамлаш ҳамда муқобил энергия манбаларини интеграция қилиш чоралари кўрилмоқда. Қайта тикланувчи энергия тармоғида жами қуввати 13 минг 777 мегаваттлик 33 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, электр энергияси инфратузилмасини такомиллаштириш ва об-ҳаво шароитларига чидамлилигини ошириш, захира қувватлар ҳосил қилиш, истеъмолни ақлли бошқариш бўйича иш олиб борилмоқда. Тақдимотда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш кўрсаткичлари ва режалари тўғрисида ҳам ахборот берилди. [caption id="attachment_18167" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Бугунги кунда пойтахт иқтисодиётининг 34 фоиздан зиёди саноат ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йили 110 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Айниқса, озиқ-овқат, металлургия, тўқимачилик тармоқларида ўсиш юқори бўлган. Бу соҳадаги имкониятларни кенгайтириш мақсадида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини кластер тизимига ўтказиш таклифи билдирилди. Унинг майдони 500 гектар бўлиши, 810 та корхона жойлаштирилиши ва 100 мингта иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Кластер тизими йўлга қўйилиши натижасида ишлаб чиқариш сифати ошиб, транспорт харажатлари ва таннархни камайтиришга эришилади.

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 685

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 597

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


19-март 2025, 06:30
1 350

15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади

Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.


21-март 2025, 06:23
1 273

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
11-ноябр 2023, 15:31
1 709

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.

cover image
9-ноябр 2023, 05:11
1 022

Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди

Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.

cover image
8-ноябр 2023, 12:38
643

Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг 15-саммитида билдирган таклифларнинг қанчаси бажарилди?

ИҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан иқтисодиёт, савдо, транспорт, туризм ва бошқа қатор соҳаларда муҳим ташаббуслар илгари сурилган эди.

cover image
3-ноябр 2023, 11:27
1 303

Шавкат Мирзиёев ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида таклиф ва ташаббусларни илгари сурди?

Амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.