currencies image

12 668,14 UZS

46,99

usd

currencies image

14 640,57 UZS

89,91

eur

currencies image

161,15 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларШахсга доир маълумотлар: муҳим 5 саволга жавоб

Шахсга доир маълумотлар: муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

05.03.2024

eye

532

Шахсга доир маълумотлар: муҳим 5 саволга жавоб© Фото: Hudud24.uz

Телефон рақам шахсга доир маълумотми? Facebook, Instagramдаги маълумотлар очиқ бўлса, улардан фойдаланса бўладими? Hudud24.uz бугун шахсга доир маълумотларни эгасининг розилигисиз тарқатиш, жавобгарлик ва бошқа шу билан боғлиқ муҳим масалаларга батафсил тўхталади.

1. Телефон рақам шахсга доир маълумотга кирадими?

Ҳа, телефон рақам шахсга доир маълумот ҳисобланади.

Шахсга доир маълумотлар – муайян шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.

Шунга кўра, шахсга доир маълумотлар қаторига шахснинг исм-фамилияси, паспорти (ID) ва бошқа шахсий ҳужжатларидаги қайдлар, туғилган санаси ва жойи, e-mail манзили, телефон рақами, яшаш, ўқиш ва ишлаш жойлари, оилавий, ижтимоий ва мулкий ҳолати, қаерда таълим олгани, қайси касб эгаси эканлиги, даромади қанчалиги, физиологик ва биологик хусусиятлари каби маълумотлар киради.

2. Шахсга доир маълумотлардан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин?

Шахсга доир маълумотларга қуйидаги ҳолатларда ишлов бериш мумкин:

Ишлов бериш  деганда маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш тушунилади

маълумот эгасининг розилиги бўлганида, масалан Bringo, Yandex ва бошқалардан фойдаланганда;

маълумот эгаси шартномага киришганда, Edu.uz портали орқали ўқишга ҳужжат топширганда;

давлат органлари ёки бошқа суъбектларнинг қонунчиликда белгиланган мажбуриятларини бажариш учун, масалан, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, доимий рўйхатга олиш, паспорт ёки ID бериш;

маълумот эгасининг ёки бошқа шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун, масалан суд жараёнларида, қарзни ундириш масалалари, “Uzimei”дан рўйхатдан ўтказиш ва ҳ.з;

маълумот эгасининг ёки бошқа шахснинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун, масалан ejarima.uz порталида маълумотлардан фойдаланиш;

шахсга доир маълумотларга уларни мажбурий равишда эгасизлантириш шарти билан статистик ёки бошқа тадқиқот мақсадларида ишлов берилганда, масалан, Статистика агентлиги томонидан маълумотларга ишлов бериш;

маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан олинган бўлса, масалан ижтимой тармоқлардаги, расмий веб-сайтлардаги маълумотлар.

3. Шахсга доир маълумотлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас. Шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш уларни йиғаётганда айтилган мақсадларга мувофиқ бўлиши керак, масалан давлат хизмати кўрсатиш жараёнида бошқа шахс маълумотларини билиб олиб унинг номидан кредит олиш ёки бошқа бир ҳаракат қилиш мумкин эмас.

Шахсга доир маълумотлар бошқа учинчи шахсга бериш маълумот эгаси хоҳишига кўра амалга оширилади, агар маълумотлар бошқа шахсга берилганда, маълумот эгаси 3 кунда ёзма хабардор қилиниши керак.

Қуйидаги ҳолларда маълумот эгаси хабардор қилинмайди:

давлат органлари ваколатларини амалга ошираётганда;

маълумотлар тарихий, статистик, социологик ёки илмий мақсадларда берилганда;

шахсга доир маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан йиғилганда.

4. Шахсга доир маълумотларни эгасининг розилигисиз тарқатиш мумкинми?

Маълумот эгасининг розилигисиз ҳамда қонуний асос бўлмаганида шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатиш мумкин эмас.

Эркин фойдаланилиши мумкин бўлган ёки махфийликка риоя этишга доир талаблар татбиқ этилмайдиган маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар ҳисобланади.

Аҳолини ахборот билан таъминлаш учун шахсга доир маълумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалари (шу жумладан биографик маълумотномалар, телефон, манзил китоблари, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган электрон ахборот ресурслари) яратилиши мумкин.

Масалан, давлат ва хусусий ташкилотлар сайтларига жойлаштирилган ходимлар, раҳбарларга оид маълумотлар. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларга шахс ўзи жойлаган маълумотлар.

5. Шахсга доир маълумотларни тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракатлар маъмурий жаримадан кейин содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Дилмурод Ражабоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 067

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 051

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
948

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


19-май 2025, 12:43
944

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.