currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШартнома бўйича тўлов амалга оширилмаса нима қилиш керак

Шартнома бўйича тўлов амалга оширилмаса нима қилиш керак

Ҳуқуқ

calendar

24.11.2025

eye

166

Шартнома бўйича тўлов амалга оширилмаса нима қилиш керак

Мажбуриятлар бажарилган, далолатнома имзоланган, лекин контрагент тўловни кечиктираётган бўлса, у ҳолда нима қилиш лозим? Қатъий тартиб бўйича ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Бунда аввало, шартнома шартларини синчиклаб кўриб чиқиш керак. Белгиланган муддат етиб келганми, шартнома шартларида «келишувга кўра» ёки «имкон борича» каби ноаниқ иборалар мавжуд эмасми.

Шартнома шартлари кўриб чиқилгандан сўнг, қарзни белгиланган муддатда тўлаш талабини ўз ичига олган ёзма талабнома юбориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу шунчаки расмиятчилик эмас балки қонунчиликда белгиланган талаб ҳисобланади. Кўп ҳолларда бундай талабномасиз суд даъвони қайтариб юбориши мумкин.

Тўлов амалга ошмаган тақдирда, шартнома шартларига кўра неустойка ёки бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланади. (ФК 327-м.).

Жавоб бўлмаган тақдирда, қарз, неустойка ва харажатларни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш жоиз ҳисобланади. Суд қарори кучга киргандан сўнг эса ижро варақасини олиб, уни жавобгар яшаш (жойлашган) жойи бўйича МИБга тақдим этиш лозим.

Агарда бундай вазиятларга тушишни ҳоҳламаган шахс аввало шартномада аниқ тўлов муддатларни, кечиктирилган тўлов учун неустойка миқдорини ва мажбуриятлар бажарилмаганда шартномани бекор қилиш ҳуқуқини олдиндан белгилаб қўйиш лозим.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 171

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


12-ноябр 2025, 07:06
1 158

Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади

Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.


21-ноябр 2025, 08:14
425

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
412

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.