currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди

Ўзбекистон

calendar

18.04.2024

eye

283

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди

Душанбедаги “Қасри Миллат” давлат қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди.

Сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар Марказий Осиёнинг манфаатларини илгари суриш ва унинг барқарор тараққиётини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида минтақавий тузилмалар ва халқаро ташкилотлар доирасида конструктив ҳамкорликни бундан буён ҳам давом эттиришга интилишларини тасдиқлади.

Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиш экани таъкидланди.

Шу маънода, иттифоқчилик муносабатларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш барча даражалардаги мулоқотлар натижадорлигини оширишни тақозо этиши қайд этилди.

Охирги йилларда товар айирбошлаш ҳажми 40 баробар ўсди. Қўшма корхоналар сони 15 баробар кўпайди.

Ҳукуматлар олдига товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш, шу жумладан ўзаро маҳсулот етказиб бериш номенклатурасини кенгайтириш, чегараолди савдо зоналарини тезкор ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Ташриф арафасида бизнес форуми муваффақиятли ўтказилган бўлиб, унинг якунида янги кооперация лойиҳалари ва савдо шартномаларининг катта портфели шакллантирилди.

Машинасозлик, электротехника, энергетика, кончилик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқларидаги ўзаро манфаатли лойиҳалар шулар жумласидан.

Томонлар кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ режаларни ҳам белгилаб олдилар. Шу мақсадда қўшма Инвестиция компаниясининг салоҳиятидан фойдаланилади.

Маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Кинотомошалар, концертлар, спектакллар, кўргазмалар ва ёшлар форумлари мунтазам ўтказилиши таъкидланди. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ҳамёнбоп туризм дастурларини ишлаб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Давлат раҳбари Президент Эмомали Раҳмонни ўзига қулай бўлган вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 053

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 030

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 067

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 527

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
2-сентябр 2024, 08:15
151

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентни ёд этди

Бугун, 2 сентябрь куни давлат ташкилотлари вакиллари, Тошкент шаҳри жамоатчилиги Ислом Каримовни ёд этиш учун йиғилди.

cover image
10-август 2024, 14:50
631

Президент телефон орқали Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади

“Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман”, деди давлат раҳбари.

cover image
10-август 2024, 10:26
592

Шавкат Мирзиёев қурувчиларни табриклади

“Ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилади табрикда.

cover image
14-июл 2024, 09:04
349

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга суиқасд уюштирилганини қоралади

Ўзбекистон Президенти Дональд Трампга сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида суиқасд уюштирилганини чуқур хавотир билан қабул қилди ва кескин қоралади.