Ўзбекистон
13.10.2023
1 053

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида ўтаётган МДҲ саммити доирасида Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди. Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Етакчилар Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда. Маданият, кинематография ва спорт соҳасида қўшма тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда. Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чораларни кўриш, жумладан, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, Ҳудудлар форуми ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг учрашувини ташкил этиш муҳимлигини қайд этди. МДҲ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Президент қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида қатнашди
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефонда гаплашди
Ўзбекистон Президенти собиқ касбдошига туғилган кун табригини йўллаган.
Президент мактаб битирувчиларини табриклади
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.