currencies image

12 557,67 UZS

2,51

usd

currencies image

13 448,01 UZS

17,76

eur

currencies image

147,37 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларШенген визаси ўзи нима, уни қаердан ва қандай олиш мумкин?

Шенген визаси ўзи нима, уни қаердан ва қандай олиш мумкин?

Life Style

calendar

13.06.2024

eye

282

Шенген визаси ўзи нима, уни қаердан ва қандай олиш мумкин?

Виза маълум бир давлатга кириш ва яшаш учун расмий рухсатномадир. Бу ҳужжат одатда фуқарога борадиган мамлакатининг элчихонаси ёки консуллиги томонидан берилади.

Шунингдек, турли хил визалар мавжуд, уларнинг тартиби ва шакли, сафар мақсади билан белгиланади. Одатда туристик, талабалик ва хорижда ишлаш учун керак бўладиган визалардан кўп фойдаланилади.

“Spot” кенг тарқалган Шенген визаси ва унга қайси мамлакатлар кириши, мазкур визани нима учун олиш лозимлиги, керакли ҳужжатлар ва нархлари ҳақида маълумот беради.

Шенген ҳудуди ўзи нима ва у нега керак?

Шенген ҳудудини тузиш 1985-йил 14-июнда Европа Иттифоқининг бешта давлати — Франция, Германия, Белгия, Нидерландия ва Люксембург ўртасида ҳукуматлараро лойиҳа сифатида бошланган ва аста-секин дунёнинг эркин саёҳат ҳудудига айланган.

Шенген — бу Люксембургдаги Германия ва Франция билан чегарадош кичик қишлоқ номи, у ерда 1985−1990 йилларда Шенген шартномаси ва конвенцияси имзоланган.

Бу виза тури Шенген давлатларига эркин кириш, бир мамлакатдан бошқасига саёҳатни чегара назоратисиз амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Унга қайси давлатлар киради?

Шенген ҳудуди 27 та мамлакатдан иборат бўлиб, деярли бутун Европани қамраб олади. Бу давлатларга қуйидагилар киради:

  • Австрия
  • Естония
  • Исландия
  • Малта
  • Белгия
  • Финландия
  • Латвия
  • Испания
  • Швейцария
  • Франция
  • Италия
  • Нидерландия
  • Словения
  • Норвегия
  • Швеция
  • Хорватия
  • Германия
  • Лихтенштейн
  • Полша
  • Чехия
  • Греция
  • Литва
  • Португалия
  • Дания
  • Венгрия
  • Люксембург
  • Словакия

Қандай турлари бор?

Визанинг энг кенг тарқалган турлари А, Б, C ва Д тоифалари саналади. А турдаги визалар Шенгенга аъзо бўлмаган мамлакатлар фуқароларига Шенген давлатларида жойлашган аэропортларнинг халқаро зонасида транзит ўтиш ёки боғланувчи рейсни кутиш имконини беради. Бу типдаги визага эга бўлганлар Шенген давлатига кириши мумкин эмас, сабаби улар фақат аэропортларда ҳаракатланиш учун мўлжалланган.

Б турдаги визалар беш кундан кам давом этадиган саёҳатларга тегишли бўлиб, “транзит” шарти билан C турига алмаштирилди. C тоифа визаси қисқа муддатли виза бўлиб, у кенг тарқалган. Уни Шенген зонасига кирувчи давлатнинг виза хизматлари (элчихоналар, консулликлар, тайинланган ташқи провайдерлар) орқали олиш мумкин. Бу виза олувчига Шенген ҳудудида 90 кундан камроқ вақтга қолиш ёки эркин саёҳат қилиш имконини беради.

Саёҳат мақсадига кўра, C тоифали виза қуйидагича бўлиши мумкин:

  1. Бир марталик: виза олувчига Шенген ҳудудига бир марта кириш имконини беради. Агар ҳудуд тарк этилса, амал қилиш муддати ҳали тугамаган бўлса ҳам, визанинг амал қилиш вақти тугайди.
  2. Икки марталик: бу визанинг амал қилиш муддати давомида Шенген ҳудудига икки марта кириш имконини беради. Яъни ҳудуддан чиқиб кетиш ва шу вақт ичида унга қайта кириш мумкин. Ҳудудни иккинчи марта тарк этилса, визанинг муддати тугайди.
  3. Кўп марталик: бунда виза эгасига хоҳлаганча кириш ва чиқиш имкони берилади. Ушбу рухсатнома 180 кунлик муддат ичида максимал 90 кун давомида амал қилади.

Миллий виза — бу Д тоифадаги узоқ муддатли виза ҳисобланади. Шенген мамлакатларида 90 кундан ортиқ (1 йилгача) ўқиш, ишлаш ёки яшашни истаган ҳар қандай чет эллик учун олиш мажбурийдир.

Қандай ҳужжатлар керак?

Шенген мамлакатлари ҳудудига кириш мақсадига қараб тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати мавжуд. Улар ҳар бир давлат учун ҳар хил, бироқ умумий талаб қилинадиган ҳужжатлар қуйидагилар:

- Шенген визаси анкетаси (тўлиқ тўлдирилган ва имзоланган шаклда);

- иккита фотосурат;

- паспорт (виза штампини босишга бўш вароқнинг мавжудлиги) нусхаси; 

- транспорт чиптаси (авиачипталар ёки бошқа турдаги автовоситалар санаси ва нусхаси);

- турар жой (меҳмонхона бронь қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат);

- шунингдек, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлганлар учун 80 евро ёки 40 евро миқдорида виза тўлови тўлаганлик чеки;

- 30 минг еврогача бўлган тиббий харажатларни қоплайдиган саёҳат ва тиббий суғурта мавжудлиги.

Молиявий ҳолат бўйича банк ҳисоб варағидан кўчирма, саёҳатни қопловчи маблағ мавжудлиги, шунингдек, иш жойини тасдиқловчи ҳужжат ҳам сўралади.

Эслатма: талаб этилаётган ҳужжатлар мурожаат қилинаётган элчихоналар қоидаларига кўра фарқланиши мумкин.

Виза олиш учун қанча вақт кетади?

Шенген визасига мурожаат қилиш саёҳат қилишни режалаштиришдан 6 ой олдин амалга оширилгани маъқул. Шунингдек, агар Франция ёки Германия каби кўп сонли аризалар келиб тушадиган мамлакатга мурожаат қилинадиган бўлса, кўриб чиқиш муддати узайиши мумкин. Йилнинг гавжум вақтларида ва ёзги таътил даврида (июлдан августгача) бу муддат янада узаяди.

Виза учун аризаларни кўриб чиқилишга камида 15 кун керак бўлади. Муайян ҳолатларда, элчихоналар визани 30 кун давомида кўриб чиқишади, фавқулодда вазиятларда бу вақт 60 кунгача чўзилиши мумкин.

Рад этиш даражаси бор-йўғи 1% бўлган Литва давлати Шенген визасини бериш бўйича энг юқори кўрсаткичга эга. Шунингдек, бу рўйхатда Эстония, Финландия ва Исландия ҳам бор.

Шенген визасининг нархи қанча?

Шенген визасига ариза топшириш учун тўлов мавжуд. Бу 12 ёшдан ошган Ўзбекистон фуқаролари учун 80 евро(мақола нашр қилинган вақтдаги курс билан $86) ни, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга эса 40 евро (мақола нашр қилинган вақтдаги курс билан $43)ни ташкил қилади. Нарх ҳар уч йилда бир марта кўриб чиқилади. 6 ёшдан кичик болалар учун бепул.

Агар 24 ёшдан кичик фуқаролар конференция, спорт ва маданий тадбирларда ёки нотижорат ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилган саёҳатларда иштирок этадиган бўлса, тўловлар бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, виза учун ариза рад этилса, тўлов қайтарилмайди.

Виза учун қаерга мурожаат қилиш керак?

  1. Ўзбекистонда Шенген визасини Германия, Австрия, Финландия, Швеция ёки Испания ҳудудларига чиқиш учун Германия элчихонасидан;
  2. Франция, Белгия, Люксембург, Нидерландия ва Португалия давлатлари учун Франция элчихонасидан;
  3. Латвия, Литва, Эстония ва Швейцария давлатларига Латвия элчихонасидан;
  4. Чехия Республикасига Чехия элчихонасидан;
  5. Италия учун Италия элчихонасидан олиш мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 841

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 475

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 348

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 243

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.