Ҳуқуқ
13.03.2025
858

Давлат органи ёки ташкилотида штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади. Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда эса Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан қуйидаги ходимларга афзалликлар берилади:
— қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
— оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходимлар мавжуд бўлмаган шахсларга;
— мазкур иш берувчидаги узоқ муддатли иш стажига эга бўлган ходимларга;
— ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;
— ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;
— ногиронлиги бўлган шахсларга;
— 1941-1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
— меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга бўлган ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;
— атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга.
Шунингдек, ходим штат қисқариши ёки малакаси етарли бўлмагани учун ишдан бўшатилаётганда, иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаганда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ҳар қандай ишни таклиф этиши шарт. Ходим таклиф этилган ишни рад этса, иш берувчида бошқа иш бўлмаса, шундан сўнггина ходим ишдан бўшатилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.