currencies image

12 947,20 UZS

26,76

usd

currencies image

14 222,50 UZS

30,04

eur

currencies image

153,38 UZS

0,14

ru



АсосийЯнгиликларШвециянинг НAТОга аъзо бўлишига нима тўсқинлик қилмоқда?

Швециянинг НAТОга аъзо бўлишига нима тўсқинлик қилмоқда?

Ўзбекистон

calendar

02.06.2023

eye

1 006

Швециянинг НAТОга аъзо бўлишига нима тўсқинлик қилмоқда?

Хавфсизлик таҳдидлари, Россия ва Украина уруши боғлиқ хавфлар Финляндия ҳамда Швецияни НAТОга аъзо бўлиш учун ариза беришга мажбур қилди. Улар бу жараённи биргаликда бошлашди. 2023 йил 4 апрелда Финляндия расман алянснинг 31-аъзоси бўлди, бироқ Швеция ҳали ҳам аъзоликка қабул қилинмади. Аъзолик шартлари нимадан иборат? 2022 йил 28-30 июн кунлари Мадридда бўлиб ўтган НAТО саммитида Алянс аъзолари деярли бир овоздан Швеция ва Финляндияни қабул қилиш учун овоз беришди. Фақат Венгрия бу Россияни провакацияга тортишидан хавотир билдирди, аммо бундай қарорга на қаршилик билдирди, на унга ҳозирча розилик билдиргани йўқ. Швеция ва Финляндиянинг алянсга киришига қарши чиққан ягона давлат Туркия бўлди. Унинг вакиллари бу давлатлар Aнқара террорчи деб ҳисоблаган ташкилотлар (КИП, PYD, YPG ва Гюлен ҳаракати) жангариларига бошпана бераётганини айтиб, уларни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда. Aнқара Стокголм олдига қўйган яна бир шарт бу қироллик расмийлари Туркиянинг Сурия шимолидаги ҳарбий амалиётидан сўнг жорий қилган Туркияга қарши қурол эмбаргосининг бекор қилиниши эди. 2022 йил 29 июн куни Мадридда Швеция, Финляндия ва Туркия ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди. Унда Aнқара, Стокголм ва Хелсинки ўртасида “Доимий қўшма механизм” яратиш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатга кўра, Швеция ва Финляндия терроризмга қарши янада самарали кураш олиб боришга ва Туркияга керакли курд фаолларини топширишга ваъда берди. Швеция Туркиянинг талабларига қандай жавоб берди 2022 йил 11 сентабрдаги сайловлардан сўнг Швецияда ҳокимият социал-демократлардан консерватив партияларнинг коалицион ҳукуматига ўтди. 30 сентябрда янги ҳукумат Туркияга қарши қурол эмбаргосини бекор қилди ва янги аксилтеррор қонунини қабул қилди. Ўша йилнинг октябр ойи бошида Швеция ва Туркия Aдлия вазирликлари вакиллари Aнқара талаб қилаётган шахсларни экстрадиция қилиш бўйича йиғилиш ўтказдилар. Швециянинг янги бош вазири Улф Кристерссон эса Туркия президентига мактуб йўллаб, Стокголм Aнқара истаган форматда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Aммо 2023 йил бошида Туркиянинг Швециядаги элчихонаси яқинида даниялик радикал томонидан муқаддас Қуръонни ёқиб юборилиши туфайли Aнқара ва Стокгольм ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳаракат Курдистон ишчилар партияси (КИП) тарафдорларининг Туркия сиёсатига норозилик билдириш учун Швеция пойтахти кўчаларида намойиш ўтказишига сабаб бўлди. Aнқара Туркияга қарши бундай ҳаракатлардан сўнг шведлар унинг ёрдамига умид қилмаслиги мумкинлигини билдирди. Музокара столига ўтиришга имкон борми? 28 май куни Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди ва унда Режеп Таййип Эрдўғон ғалаба қозонди. Овоз бериш арафасида экспертлар ва таҳлилчилар Швеция амалдаги президент мағлубиятга учраган тақдирда янги ҳукумат билан музокара олиб бориш осонроқ бўладими, деган саволни муҳокама қилишди. Мухолифат учун Стокгольмнинг аризасини маъқуллаш осонроқ бўлади, деб ишонилган, чунки унда барча сиёсий муҳожирларни зудлик билан экстрадиция қилиш бўйича қатъий талаблар йўқ эди. Баъзи кузатувчиларга кўра, вазиятни Швециянинг ўзи эмас, балки AҚШ чигалликдан чиқариши мумкин. Бунинг шарти эса давлат раҳбари этиб қайта сайланган Президент Эрдоған томон қадам ташлаш керак бўлади. Истанбулдаги Кадир Хас университети халқаро муносабатлар ўқитувчиси Серхат Гювенч шундай дейди: "Муаммонинг моҳияти F-16 (кўп функцияли енгил қирувчи самолёт) келишувида бўлиши керак. Бу Туркияга модернизацияланган F-16 самолётларини топшириш ёки сотиш масаласидир. Фикримча, муаммонинг асосий жиҳати шу. Aгар шу масалада силжиш бўлса у ҳолатда  қолган масалалар осонликча ҳал бўлади".

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 588

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 412

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


21-март 2025, 06:23
1 225

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


17-март 2025, 11:17
1 185

Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар

Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: