currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларСифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз товар сотганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз товар сотганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳуқуқ

calendar

06.11.2026

eye

31

Сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз товар сотганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Қонунчиликка кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат товарларини уларнинг сифати ҳамда ишлаб чиқариш маркасини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиш ёки сотиш мақсадида олиш тақиқланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 166-моддасига кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солинади.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга БҲМнинг 5–10 баравари, мансабдор шахсларга эса 10–15 баравари миқдорида жарима қўлланилади.

Шунингдек, товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган манзили кўрсатилмаган товарларни сотиш ёки сотиш мақсадида олиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10–15 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган. Хусусан, ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш талаблари бузилса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима солинади.

Хулоса

Товарларни сотишда уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар, ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар ва мажбурий рақамли маркировкалаш талабларига риоя этиш зарур. Акс ҳолда жарима ва товарларни мусодара қилиш каби жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: