currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТемир йўл транспортидан фойдаланишда чегирма ҳамда имтиёзлар

Темир йўл транспортидан фойдаланишда чегирма ҳамда имтиёзлар

Ҳуқуқ

calendar

03.07.2025

eye

498

Темир йўл транспортидан фойдаланишда чегирма ҳамда имтиёзлар

Болаларга чегирма ва имтиёзлар

10 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) бўлган болаларга поездда юришлари учун болалар чипталари берилади ва қуйидаги имтиёзлар берилади:

Йўловчи ўзи билан бирга йўловчи ташиш поездида йўл ҳақи тўламасдан 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) битта болани алоҳида жой берилмасдан олиб юриш ҳуқуқига эга. 5 ёшгача болага чипта расмийлаштириш йўл ҳақи тўламасдан ота-оналар бирининг чиптасига асосан амалга оширилади.

5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) иккинчи болани йўл ҳақи тўламасдан юришига, алоҳида жой тақдим қилинмасдан, поездда юриш иккала ота-она томонидан амалга оширилаётганда йўл қўйилади. Бундай ҳолатда болага йўл ҳақи тўланмайдиган чипта ҳар бир ота-она чиптасига биттадан расмийлаштирилади.

Йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) болалар кетаётган бўлса, улардан бири йўл ҳақи тўланмасдан, қолганлари – тариф қийматидан эллик фоиз чегирма билан алоҳида жой тақдим қилиниб ташилади.

5 ёшдан 10 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) болаларга ҳам тариф қийматидан эллик фоиз чегирма билан алоҳида жой берилади.

10 ёшдан ошган болалар учун чипталар катталар сифатида сотиб олинади.

16 ёшгача болаларнинг ота-оналари ҳамроҳлигисиз йўловчи ташиш поездларида юришларига йўл қўйилмайди, мактаб, лицей, коллежга бориш учун темир йўл транспортидан фойдаланувчи ўқувчилар бундан мустасно.

Ўтириш жойларига эга умумий вагонда, болалар чиптасига эга бўлган ҳар бир болага катта ёшдаги йўловчилар каби жой тақдим қилиниши керак.

Бепул ёки болалар чиптаси билан ташилаётган болалар ёшига нисбатан шубҳалар туғилганда, назорат қилувчи шахс йўловчидан бола ёшини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ота-оналари паспортидаги ёзув ва ҳоказолар) тақдим қилинишини талаб қилиши мумкин.

Агар чипталарни биринчи марта текшириш вақтида назорат қилувчи шахсда бундай шубҳалар туғилмаган бўлса, кейинги текширишларда назорат қилувчи шахслар ва йўловчилар орасидаги болалар ёши борасида баҳсларга йўл қўйилмайди.

Темирйўлларда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учинчи даражаси билан тақдирланган шахсларга;

ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

Чернобил АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронларига (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида);

ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахслар.

Темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирмалар билан йилига бир марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) талонларга алмаштириш ва гувоҳнома тақдим этиш бўйича қуйидагиларга берилган:

3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга;

уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга.

Темир йўлларда чипта тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирмалар билан йилига бир марта (бориш ва келишга) юриш ҳуқуқига эга шахсларга, уларнинг хоҳишига кўра икки йилда бир марта икки йиллик талонлар (жорий ва олдинги ёки жорий ва кейинги йилги) ўрнига йилига бир марта бепул юриш (бориш ва келишга) тақдим қилинади. Бу ҳолда тўғри йўналишда бундай юриш “бориш” икки талони ўрнига, қайтишга эса — “Келиш” икки талони ўрнига расмийлаштирилади. Ушбу тартиб 3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

 

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 171

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


12-ноябр 2025, 07:06
1 156

Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади

Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.


21-ноябр 2025, 08:14
425

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
411

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.