currencies image

12 715,13 UZS

45,08

usd

currencies image

14 730,48 UZS

25,61

eur

currencies image

161,75 UZS

1,67

ru



АсосийЯнгиликларДавлат божхона чегарасидан қанча миқдорда товар ва валюта олиб чиқишга рухсат этилади?

Давлат божхона чегарасидан қанча миқдорда товар ва валюта олиб чиқишга рухсат этилади?

Ҳуқуқ

calendar

16.06.2025

eye

38

Давлат божхона чегарасидан қанча миқдорда товар ва валюта олиб чиқишга рухсат этилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 30-январдаги Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақидаги 66-сонли қарорига кўра, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.

Қуйидаги ҳолатларда мамлакат ҳудудидан чекловларсиз валюта олиб чиқишга рухсат этилади:

► резидентлар томонидан хорижий давлатларга хизмат сафарига кетаётган Ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида;

► норезидентлар томонидан  Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида декларация қилинган маблағлар доирасида, шунингдек, республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

Бунда норезидент жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган нақд валюта маблағларидан республика ҳудудида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланилган қолдиқ миқдори доирасидаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилади.

Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтаётганларида нақд валюта маблағларининг ҳаққоний ва тўғри декларацияланганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда 2 000 (икки минг) АҚШ доллари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда 300 (уч юз) АҚШ доллари;

халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун бир календарь чорак мобайнида 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;

халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун 100 (юз) АҚШ доллари.

Шунингдек, божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда республикадан жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган товарларнинг чекланган нормалари 5 000 (беш минг) АҚШ доллари миқдорида.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 040

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 023

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
930

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
927

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.