Ўзбекистон
28.05.2023
787
Пиёда юриш жисмоний фаолиятнинг энг осон ва энг қулай шаклидир. Бу соғлиқ учун катта фойда келтиради, иммунитет тизимини, юрак ва қон томирларини мустаҳкамлайди, стрессни камайтиради ва уйқуни яхшилайди. Келинг ҳаётни узайтириш учун ҳақиқатан ҳам қанча юришингиз кераклиги ва 10 минг қадам ҳақидаги тренд қайердан пайдо бўлганини кўриб чиқамиз. Нима учун ҳар куни пиёда юриш керак? Жисмоний фаоллик инсон саломатлиги, тана тузилиши ва кайфиятни яхши сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Бошқа спорт турлари қаторида шифокорлар кардио юкламарни алоҳида ажратишади: сайр қилиш, югуриш, сузиш, велосипедда юриш ва рақсга тушиш шулар жумласидандир. Пиёда юриш - бу машқларнинг энг қулай шакли. Бу махсус тайёргарлик, спорт жиҳозалри ва харажатларни талаб қилмайди, лекин шу билан бирга инсон саломатлигига катта ижобий таъсир кўрсатади. Инсон ҳар куни камида 10 минг қадам ташлаши керак деган фикр бор ва умуман олганда – бу гипотеза қанчалик кўп юрилса бўлса, шунча яхши таъсир қилишини англатади. Бироқ, барча шифокорлар ҳам бунга қўшилмайдилар. Гап шундаки, баъзи пиёдалар - масалан, кексалар ёки ортиқча вазнли одамлар учун бундай масофаларни босиб ўтиш қийин бўлиши мумкин. Вақтни қадамлар сонига эмас, балки юриш вақтига сарфлаш анча самаралидир. Энг яхши вариант 30-60 дақиқа давомида ўртача тезликда юриш ҳисобланади. Бундай юришлар ҳар куни давомий тарзда амалга оширилиши керак. Пиёда юришнинг энг қулай шакли – одамнинг пешонасида озгина тер пайдо бўладиган даражада тезликни танлаш тавсия этилади ва нафас олиш суҳбатни давом эттириш учун етарли лозим. Бу тезлик юрак ва ўпкангизни соғлом сақлаш учун яхшидир. Аслида ҳар куни қанча юриш керак? Жаҳон соғлиқни сақлаш ассоциацияси (ЖССТ) катталарга ҳафтасига 150-300 дақиқа юришни тавсия қилади. Шу билан бирга, юриш бошқа ўртача аэроб машқлари билан алмаштирилиши мумкин - масалан, сузиш, рақсга тушиш ёки югуриш. Нима учун юриш фойдали? Кўпгина тадқиқотларга кўра, юриш соғлиқ учун жуда кўп фойда келтиради. Aввало, улар иммунитет тизимини мустаҳкамлайди: ҳар куни кўп юрадиган одамларнинг ўткир респираторли вирус инфекцияси билан касалланиш эҳтимоли 25 фоизга камроқ эканлигига маълумдир. Бундан ташқари, уларнинг метаболизми яхшироқ ишлайди, муҳим органлар ва тизимларнинг функциялари қўллаб-қувватланади. Қандай қилиб юриш саломатликни яхшилайди: – юрак ва қон томирларини мустаҳкамлайди, бунинг натижасида одамнинг қон босими нормаллашади; – тўқималарнинг инсулинга сезгирлигини ошириш орқали диабет ривожланиш хавфини камайтиради; – ортиқча вазнни камайтиришга ёрдам беради (агар сиз ҳар куни юриб, бир неча минг қадам ташласангиз): юрак уриш тезлигининг ошиши туфайли қон оқими кучаяди ва мушакларнинг кислород билан таъминланиши кучаяди - пиёда юриш пайтида калориялар беш баравар кўп ёқилади; – мушакларни тонусга келтиради, уйқуни яхшилайди; – стресс ва ташвишларни енгиллаштиради, кайфиятни яхшилайди, энергияни кучайтиради - бундай ижобий таъсир эндорфинларнинг чиқарилишини қўзғатадиган адреналиннинг ишлаб чиқариши билан изоҳланади; – миянинг самарадорлигини оширади. Шундай қилиб, бир соатлик юриш орқали одам икки соатга умрини узайтиради. Бу кўплаб тадқиқотларда аниқланган. Ҳар куни пиёда юриш одатини қандай ривожлантириш мумкин? Aгар бирор киши ҳар куни юрмаса, демак, у доимий стрессда яшайди. Психологлар юриш инсоннинг руҳий ва ақлий саломатликка катта фойда келтиришини, шунинг учун табиат қўйнида сайр қилиш деярли ҳамма учун тавсия этилишини таъкидлашади. Юриш пайтида танамиз стресс даражасини пасайтириш ва кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган серотонин ва эндорфинларни чиқаради. Бундан ташқари, хавотирланиш даражасини оширадиган стресс гормони – кортизол даражаси камаяди. Кам ҳаракатли инсонлар кичик жисмоний машқлар билан бошлаши: ҳар куни 20-30 дақиқа кўчага чиқиб, вақт ўтиши билан босиб ўтган вақт ва масофани ошириб, шунчаки пиёда юришлари мумкин. Офисда ишлаётганлар учун тез-тез ўрнидан туриб, ҳаракатланиш фойдалидир: тушлик танаффусида пиёда сайр қилиш энг мақбул йўл. Саломатлик - бу мунтазам ҳаракатни яхши кўрадиган тизим, чунки у сизнинг одатларингиздан иборат. Шундай қилиб, жисмоний фаолият кундалик ҳаёт тарзингиздан ўрин олган бўлиши керак - бу фаол узоқ умр кўришнинг калитидир.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
ССВ ёзда саломатликни сақлаш бўйича тавсиялар берди
Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Қонунларда пиёдалар қанчалик ҳимояланган? Муҳим 10 қоида
Пиёда – йўл ҳаракатининг муҳим қатнашчиси. Йўлларда тартибли ҳаракатни шакллантириш мақсадида қонунчиликда пиёдалар учун бир қатор ҳуқуқлар берилган. Hudud24.uz қуйидаги мақолада пиёдалар учун назарда тутилган ҳуқуқлар тўғрисида батафсил маълумот беради.
Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?
Кўпинча қиш фаслида иммунитет тизими заифлашиб, одамлар орасида мавсумий касалликлар авж олади. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим?
Дислалия: Бола нега айрим сўзларни нотўғри талаффуз қилади? Бунинг олдини олиш нима қилиш керак?
Бола улғайгани сари нутқи ҳам параллел ривожланиб боради. Бироқ ҳамма “тили чиққан” болалар ҳам барча сўзларни тўғри талаффуз қила олмайди.