Ўзбекистон
14.07.2023
1 658

Янгиҳаёт туманида яшовчи 22 ёшли Х.С. уй ижарага олиш учун воситачи хизматидан фойдаланмоқчи бўлиб алданиб қолади. Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, у “Телеграм” мессенжерида ижарага хонадон олиш мақсадида “Собиров” профиль фойдаланувчиси билан танишади. Уйни ижарага олиш бўйича келишиб, олдиндан тўловнинг бир қисми сифатида 1.070.000 сўм миқдоридаги пулларни банк картасига ўтказиб беради. “Сохта маклер” эса ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киритиб қўяди. Тезкор қидирув тадбирларида жиноятни Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи, муқаддам судланган, 25 ёшли М.М. содир этганлиги аниқланди. Қайд этилишича, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.М., “Собиров” профили орқали фирибгарлик билан одамларнинг пластик картасидан пул ўғирлаб келгани аниқланган. М.М.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, М.М. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.