Ўзбекистон
26.03.2025
378
Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг қайта молиялаштириш ставкаси ва солиқ қарзи учун пеня ҳисобланиш миқдорига ҳам ўзгартириш киритилди.
Қайд этилишича, пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкаси (14%) нинг 1/300га тенг этиб қабул қилинади.
Бунда мисол учун, тўланмаган солиқ қарзи 500 минг сўм миқдорида бўлса, унинг учун пеня қуйидаги тартибда ҳисобланади:
500 000 х (14%/300) = 233,33 сўм.
Шу ҳисобда, солиқ қарзини тўлаш бир кунга кечиктирилганда 233,33 сўм пеня ҳисобланади.
Қарздор тўлаши мумкин бўлган қарзни шу тарзда ҳисоблаб, қарзига қўшилиши кутилган бўлган пеняни билиб олиши мумкин (бунда қарз суммаси 14 фоиз(0,14)га кўпайтирилади ва чиққан сон 300 га бўлинади).
Маълумот учун, пеня солиқ тўловчи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш муддатларини бузган тақдирда тўланмаган солиқ суммасига нисбатан кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун фоизларда ҳисобланади.
Ҳисобланган пенялар ҳам солиқ қарзи саналади ва уларга нисбатан солиқ органлари томонидан мажбурий ундирув чоралари қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, молиялаштириш ставкаси жорий йилнинг 24 март кунидан амалга татбиқ этилди.
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари
БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.