Содда талқин
12.06.2026
1 343

“Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1152-сон, 11.06.2026 й.) қабул қилинди.
Ушбу Қонуннинг мақсади суд-экспертлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонунга кўра, давлат ва нодавлат суд эксперти лавозимини олий маълумотга эга, муайян суд-эксперт ихтисослиги бўйича тайёргарликдан ўтган ҳамда суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага (сертификатга) эга Ўзбекистон фуқароси эгаллаши мумкин.
Суд экспертларининг давлат реестри Адлия вазирлиги томонидан юритилади.
Суд-экспертлик фаолиятининг ташкилий шакллари қуйидагилар:
давлат суд-экспертиза муассасаси;
нодавлат суд-экспертиза ташкилоти;
суд-экспертлик бюроси;
ўз фаолиятининг йўналиши бўйича суд-экспертлик фаолиятини амалга оширувчи илмий ва олий таълим ташкилотлари;
суд эксперти сифатида иштирок этадиган бошқа ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс.
Ўзбекистон суд экспертлари палатаси (Палата) суд экспертларининг аъзолигига асосланган нодавлат нотижорат ташкилотдир.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.