currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларСуд қарорларини текшириш тартиби такомиллаштирилмоқда

Суд қарорларини текшириш тартиби такомиллаштирилмоқда

Суд очерклари

calendar

10.01.2024

eye

480

Суд қарорларини текшириш тартиби такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилди. Бунинг натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

Шу билан бирга, бугунги кунда суд қарорларини қайта кўриш институтининг таҳлили мазкур институтни такомиллаштириш орқали амалдаги тартибни қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Бош Қомусимизнинг 138-моддасида, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурий эканлиги кўрсатилган.

Маълумки, 2023 йил 25 декабрда “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди ва амалиётда татбиқ этилди.

Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб туманлараро судлар томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилди.

Судда иш юритиш тезкорлиги ва сифатини ошириш, иш бўйича якуний қарорлар қабул қилиш муддатларини асоссиз кечиктиришни бартараф этиш, ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатилишини, суд қарорларини қайта кўриш босқичларига тафтиш инстанцияси жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартириш

ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу қонун билан суд қарорларини қайта кўришда вилоят судларининг ҳамда уларга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, суднинг ажрими устидан шикоят бериш масаласида янги институт – суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилди. Яъни, юқорида номи келтирилган қонунга асосан, туманлараро, туман (шаҳар) судлари томонидан биринчи босқичда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилди.

Бундай тартибнинг ўрнатилиши оқибатида эса судда ҳар бир иш бўйича якуний тўхтамга келиш орқали суд қарорларининг барқарорлигини таъминлаб, фуқаролар ва юридик шахслар сарсон бўлишининг олди олинади.

Суд ҳал қилув қарорлари ва ажримларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш деганда, шикоят ва билдирилган протест асосида қуйи суд чиқарган ҳал қилув қарорлари, ажримларининг уларга қўйиладиган талабларга жавоб беришини текширишга қаратилган юқори судда иш юритиш (суд муҳокамаси) жараёнидир.

Мазкур тартибнинг қонунда белгиланиши билан одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтирди. Бунда биринчи инстанция судининг қароридан норози тарафлар вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиб, уларнинг ҳам натижасидан қониқмаса, ушбу иш мазкур судларда тафтиш тартибида кўриб чиқилади. Суд ишидан яна норози бўлинган тақдирда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилган ишлар Олий суднинг судлов ҳайъатида қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, кассация инстанциясининг жорий этилиши келгусида манфаатдор шахслар томонидан қонуний кучга кирган суд ҳужжати устидан шикоят келтириш имконини беради.

Дейлик, суддаги бир тараф ўзи қатнашган иш бўйича қабул қилинган суд ҳал қилув қарори ёки ажримидан қонуний кучга кирганидан кейин қайсидир ҳолатга кўра норози бўлиб қолиши мумкин. Ушбу ҳолатда шахс апелляция шикояти бериш муддатини ўтказиб юборган бўлади, аммо унда шикоят келтиришда процессуал ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқи сақланиб қолинади.

Фуқаролик ишини апелляция ва кассация тартибида қайта кўриш – суд процесси иштирокчиларининг суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлигини текшириш ҳуқуқини таъминловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, апелляция шикояти (протести) суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши назарда тутилган.

Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.

Тафтиш инстанцияси биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажримлари устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:

- ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;

- ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга;

- ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга;

- Фуқаролик процессуал кодексининг 3722-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида ва 3724-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга;

- ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ушбу Кодексда кўрсатилган асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга;

- айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.

Тафтиш инстанцияси судининг ажримида, қарорида баён қилинган кўрсатмалар мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.

Тафтиш инстанцияси суди у ёки бу далилнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги тўғрисидаги, айрим бир далилларнинг бошқаларидан устунлиги ҳақидаги, иш янгидан кўрилган тақдирда қандай қарор чиқарилиши кераклиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан ҳал қилиб қўйишга ҳақли эмас.

Энди юқори инстанция судларига янада катта масъулият юкланиб, ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибининг бекор қилинганлиги ҳам суд ҳужжатидан норози шахснинг юқори инстанцияга ишончини мустаҳкамлайди.

Б.Н.Исламов

Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари –

Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 805

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 729

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 630

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 618

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
26-апрел 2024, 13:39
1 245

Қандай ҳолларда суд буйруғи чиқарилади?

Кўплаб фуқаролар учун фақатгина суднинг қарори сўзи мавжуд ва судлар томонидан чиқариладиган ҳар қандай ҳужжатни суд қарори деб ўйлайди. Лекин, суд томонидан чиқариладиган барча ҳужжат ҳам қарор эмас, уларнинг ҳар бирининг ўз номи бор ва ўзига хослиги мавжуддир. Суд буйруғи ҳам шундай ва унинг ҳам ўзининг чиқариладиган вақт-соати бор. Hudud24.uz қуйидаги мақолада шулар ҳақида сўз юритади.

cover image
20-апрел 2024, 11:42
581

Ҳолливудча адолат: реал суд жараёнлари асосида ишланган 7 та фильм

Hudud24.uz ҳаётда бўлган суд жараёнлари асосида суратга олинган фильмлар рўйхатини тавсия қилади.

cover image
26-феврал 2024, 11:45
399

Жабрланганларга жами 75 млрд 600 млн сўм маънавий зарар ундирилади

“Док-1 Макс” жиноят иши бўйича якуний суд қарори эълон қилинди.

cover image
14-феврал 2024, 04:48
539

Суд буйруғи институти фуқаролик суд ишларида самарали қўлланилмоқда

Бутун дунёда фуқаролар ва ташкилотлар ўзларининг бузилган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни афзал кўрадилар. Бироқ, низоларни суд орқали ҳимоя қилиш муайян харажатларни ва муддатларни талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Қолаверса, судларга келиб тушаётган ишлар ҳажмининг ортиб бориши судьялар иш юкламасининг кўпайишига сабаб бўлаётган омиллардан биридир. Бу эса суд томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.