currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларСукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз”: Ҳолливуд фильмларидаги “Миранда қоидаси” қандай пайдо бўлган? Миранда ким?

Сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз”: Ҳолливуд фильмларидаги “Миранда қоидаси” қандай пайдо бўлган? Миранда ким?

Ҳуқуқ

calendar

06.04.2024

eye

707

Сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз”: Ҳолливуд фильмларидаги “Миранда қоидаси” қандай пайдо бўлган? Миранда ким?

“Сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз, ҳар бир айтган сўзингиз судда ўзингизга қарши қўлланилиши мумкин” – Ҳолливуд фильмларида кўп айтиладиган ушбу ибора “Миранда қоидаси” дейилади. Янгиланган Конституциямизда ҳам мазмунан шунга яқин қоидалар мавжуд бўлиб, у фуқаронинг ўзига қарши гувоҳлик бермаслигини таъминловчи, яъни унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи норма саналади. Ушбу қоида нима сабабдан ва қандай ҳолатда пайдо бўлган? У нима учун муҳим? 

Конституциямизнинг 28-моддасида шундай дейилган:

“Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. 

Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.  

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас”.

Ушбу қоида биринчи бўлиб АҚШ қонунчилигида мустаҳкамланган, кейинчалик дунёнинг кўплаб мамлакатлари қонунларида қайд этилган.

АҚШ қонунларида “Миранда қоидаси”нинг пайдо бўлиши эса бир суд прецеденти билан боғлиқ.

Суд прецеденти (лотинча praecedens, praecedentis, “аввал содир бўлган) – муайян суднинг маълум бир масала бўйича чиқарган ва кейин бошқа шундай масалалар учун ҳуқуқий манба бўлиб хизмат қиладиган қарори. Яъни прецедент бўлган иш кейинчалик у ёки бу ҳуқуқий нормани жорий қилиш, ўзгартириш ё бекор қилишга асос бўлиши мумкин.

АҚШ қонунчилиги бизникидан тубдан фарқ қилиб, “прецедент ҳуқуқи” амал қилади. Бунда суд ишларни кўришда “мисолларга” мурожаат қилади, яъни аввал чиқарилган бирор суд ҳукмини намуна сифатида олади. Яъни ўша суд қарорлари кейинчалик қонун нормасига айланади.

“Миранда қоидаси” ҳам айнан ушбу “прецедент ҳуқуқи”нинг ёрқин намунасидир.

Бу қандай қоида?

“Миранда қоидаси” – ҳуқуқий талаб бўлиб, бирор шахсни ҳибсга олишда унга “сукут сақлаш ҳуқуқи”га оид бир қатор қоидалар айтиб берилиши, ҳибсга олинган шахс ушбу қоидаларни эшитгани ва уларга розилигини айтганидан сўнггина олинган кўрсатмалар қонуний ҳисобланишини назарда тутади.

“Миранда қоидаси”нинг пайдо бўлиш тарихи

2021йил 8 февралда “Деталларда Иблис яширин. Миранда иши” номли фильм катта экранларга чиқди. Картина “Миранда қоидаси” ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу фильмни кўриб мавзумиз ҳақида янада аниқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

Прецедент бир нечта аёлларни зўрлаган жиноятчининг ҳибсга олинишидан бошланган. “Миранда” зўрланган аёлнинг эмас, жиноятчи-зўравоннинг исми (Эрнесто Миранда). 

Келиб чиқиши мексикалик бўлган АҚШ фуқаросини 1963 йили полиция қароқчилик ва зўравонликда айблаб ҳибсга олади. У аёлларни алдаб ё куч билан ўз фургонига олиб кириб зўрлаган ва моддий мулкларини қароқчилик йўли билан ўзлаштирган. 

Судда унинг айбини исботлаш учун жабрланувчи аёлларнинг ва айбланувчининг кўрсатмаси келтирилган. Тергов жараёни акс этган видеода Э.Миранда ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган эди. Натижада у бир нечта аёлларни ўғирлаш ва зўрлашда айбланиб 30 йилга озодликдан маҳрум қилинади.

Миранданинг адвокати – 73 ёшли Элвин Мур ўз мижозининг айбдорлигига ишонса-да, Аризона штати Олий судига апелляция аризасини топширди. Штат Олий суди жараёнда бирор қонунбузилиш топмади ва аввалги инстанция қарорини ўзгаришсиз қолдирди. Адвокат АҚШ Олий судига мурожаат қилди.

Элвин Мурнинг таъкидлашича, Эрнесто Миранда ҳибсга олинганда унга “сукут сақлаш ҳуқуқи” ҳақидаги қоидалар айтилмаган, шу сабабли унинг иқрори куч ишлатиш билан қўлга киритилган, яъни ноқонуний далил сифатида далиллар қаторидан чиқариб ташланиши керак. Шунингдек, адваокат АҚШ конституциясига бешинчи тузатиш талаби бузилгани, яъни Эрнесто Мирандаги ўзига қарши кўрсатма беришга мажбур қилинганини айтди. “Агар мижозимга ушбу қоидалар тушунтирилганида, у ўзига қарши кўрсатма бериб, аҳволини оғирлаштирмаган бўларди” деди.

АҚШ Олий суди қандай қарорга келди?

Олий суд адвокатнинг эътирозларини асосли деб топди ва Эрнесто Миранданинг кўрсатмаларини АҚШ конституцияси бешинчи тузатишига зид тарзда қўлга киритилган далил сифатида даллиллар рўйхатидан чиқарди. Шунингдек, ҳибсга олиш жараёнида албатта фуқарога унинг ҳуқуқларини ўқиб эшиттириш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор чиқарди.

Шу тарзда “Миранда қоидаси” пайдо бўлди. Прецедентнинг ўзи эса “Миранда Аризона штатига қарши” деган ном билан тарихга кирди. 

Суд фақат маҳбус ўзининг “сукут сақлаш ҳуқуқи”дан огоҳлантирилганидан сўнг кўрсатма беришга рози бўлган тақдирда, кўрсатмаларини далил сифатида қабул қилиш мумкин деган хулосага келди. Шунингдек, адвокат йўқ пайти олинган кўрсатмаларни ҳам дилаллар қаторига қўшмаслик, фақат гумонланувчи ўз ихтиёри билан адвокатдан воз кечган тақдирда унинг кўрсатмаларидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида қарор чиқарди.

Суд қароридан иқтибос:

“Сўроқ қилишдан олдин гумонланувчи ўзининг сукут сақлаш ҳуқуқи ҳақида аниқ ва равшан тарзда огоҳлантирилиши, айтган ҳар бир сўзи судда ўзига қарши қўлланилиши мумкинлиги маълум қилиниши шарт. Гумонланувчи адвокат олиш ҳуқуқи ҳақида аниқ ва равшан тарзда огоҳлантирилиши, сўроқ фақат адвокат ҳозирлигида қилиниши, агар гумонланувчининг адвокат ёллашга пули бўлмаса, давлат томонидан адвокат тақдим этилиши ҳақида маълум қилиниши шарт”.

Мирандага нима бўлди?

Эрнесто Миранда эса барибир 30 йилга озодликдан маҳрум қилинди, лекин айби бошқа мустаҳкам далиллар билан судда исботланди. 1972 йили у шартли равишда муддатидан олдин озодликка чиқарилди ва “Миранда қоидаси” ёзилган тахтачаларга дастхат ёзиб бериш орқали тирикчилик қила бошлади. Орадан 4 йил ўтиб бардаги жанжалда уриб ўлдирилди.

Ҳуқуқий тузатиш

Ҳолливуд фильмларида полициячилар шахсни қўлга олиш жараёнида дарров ҳуқуқларини санаб ўтишни бошлайди. Бу ҳаётий воқеликка унча тўғри келмайди. Амалда жараён бошқача кечади. Аввало, ҳар қандай қўлга олинган шахсга эмас, айнан ҳибсга олинган фуқарога “сукут сақлаш ҳуқуқи” эслатилади. Полициячи ҳибсга олинган шахсга бир сутка ичида ҳуқуқларини эслатиши керак. Одатда, бу жараён тергов бошланишидан олдин камералар қаршисида амалга оширилади. Акс ҳолда гумонланувчилар “ҳуқуқларим ўқиб эшиттирилмаганди” деб судда далилларни йўққа чиқаришлари мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 784

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 722

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 614

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 613

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.