Ўзбекистон
22.09.2023
1 122

Сўнги вақтларда метродан фойдаланувчи йўловчилар сони кескин ортиши билан йўловчилар томонидан бир қанча тартиббузарликлар ҳолатлари юзага келмоқда, деб хабар берди “Тошкент метрополитени” ДУК. Қайд этилишича, сўнги 15 кун давомида 3 маротаба йўловчилар поезд йўлига ўз бошимчалик қилиб тушишган ва бекатда фаолият олиб борувчи ходимлар томонидан зудлик билан ушбу йўловчилар хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган. Йўловчилар томонидан эса бунга сабаб сифатида, шахсий буюмлари поезд йўлига тушиб кетгани ва уни олиш мақсадида тушгани кўрсатилган. Таъкидланишича, метро йўлида инсон ҳаёти учун хавфли ҳаттоки ўлим даражасига олиб борувчи юқори кучланишдаги (825 Вольт) электр токи мавжуд. (Маълумот ўрнида, 42 Вольт кучланишдаги электр токи инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.) “Шу сабабли метродан фойдаланиш вақтида ҳушёр ва сергак бўлинг. Агарда бу каби ҳолатларга дуч келсангиз зудлик билан бекат платформасида фаолият олиб борувчи ходимларга мурожаат қилишингиз лозим”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ер усти метросининг 2 бекатини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда
Ҳозирда давом этаётган синов жараёнлари 15 мартга қадар ўтказилади.
“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири ёпилади
Ерости метро бекатларидаги эски эскалаторларни алмаштириш ишлари бошланди.
Байрам кунлари Тошкент метросининг ишлаш тартиби маълум қилинди
31 декабр куни иш вақтининг тугаши бир соатга узайтирилади.
Қурилиш ишлари сабабли метронинг 3 та бекати вақтинча ёпилади
Бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.