Ўзбекистон
16.09.2023
1 399

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ДХХ томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, Термиз туманида ҳаракатланаётган “Матиз” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, 1979 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, Термиз шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи, муқаддам судланган фуқаронинг ёнида 4 кг. 827 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу гиёҳвандлик воситаси муқаддам афғонистонлик наркокурерлар томонидан контрабанда йўли билан келтириб берилгани маълум бўлган. Бошқа ҳолатда эса Сариосиё туманида яшовчи, 1979 ва 1982 йилларда туғилган ака-ука 3 кг. 627 гр. “опий” ва 919 гр. “гашиш” моддаларини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланган. Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари муқаддам тожикистонлик наркокурерлар томонидан контрабанда йўли билан Сариосиё туманига келтириб берилган. Таъкидланишича, мазкур ака-ука муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлари учун судланган бўлсада, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган. Маълум қилинишича, ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яширин йўллар топилди
20 метр чуқурликда жойлашган ерости йўллардан товар-моддий бойликларни бир давлатдан бошқа давлатга олиб ўтишда фойдаланилган.
Урганчда цемент солинган қоплар ичидан қарийб 10 кг “опий” топилди
Гумонланувчи шахс қамоққа олинган.
ДХХ ИИО катта инспектори ва Кадастр агентлиги бош мутахассисини пора билан қўлга олди
ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан жойларда қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.
Қирғизистонга жуда катта миқдорда чет эл валюталарини ўтказишга уринган жиноий гуруҳ ушланди