Ўзбекистон
20.07.2023
1 354

Прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Денов тумани фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия “Қорахон” маҳалласида жойлашган I-ХII асрларга оид “Марказтепа” археология ёдгорлиги (0,21 га) қонунчилик талабларига зид равишда боғдорчилик учун фуқаро М.А.га берилгани аниқланган. Оқибатда, фуқаро М.А. томонидан ушбу тарихий ёдгорликнинг 630м3 ҳажмдаги ҳудуди бузиб ташланиб, объектга 13 млрд. сўм зарар етказилган. Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Маълумот ўрнида, мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга асосан оғир жиноятлар тоифасига ўтказилган ва айбдор шахсларга 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Сурхондарёда тарихий ёдгорликларга 3,1 млрд. сўмлик зарар етказилган – Бош прокуратура
Ҳокимлик мансабдорлари ўз вазифасига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлгани оқибатида, археологик ёдгорликлар ҳудудида ғишт ишлаб чиқарилган, тупроқ олиниб, молхона ва ҳожатхона қурилган.
Тўртта ҳудудда ноқонуний валютафурушлар аниқланди. Уларга қонунчиликда қандай жазо қўлланилиши мумкин? Кимлар жавобгарликка тортилмайди?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Сурхондарёда 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд сўмлик зарар етказилди
Ҳолат бўйича ҳокимлик мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
“Айдар-Арнасой” сув захираси 49.2 млрд. куб.дан 36,0 млрд. кубга пасайган
Сувнинг шўрланиш даражаси 10-11 фоизга ошгани оқибатида табиий парланиш ва чўллашиш кескин ошган.