Ўзбекистон
23.08.2023
1 474

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган назорат тадбирлари Сурхондарё вилоятида ўтказилганда бир қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди. Хусусан, Шўрчи тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлишгани оқибатида маданий мерос объектларига 3,1 млрд сўмлик зарар етказилган. Жумладан, 2022-2023 йилларда: – “М.” хусусий корхонаси раҳбари Х. М. ва бошқалар “Янгиариқ” маҳалласидаги VII асрга оид “Жартепа” археологик ёдгорлиги ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, 1,8 млрд сўмлик; – фуқаро Э. М. ва бошқалар “Катта Совур” маҳалласидаги VI-VIII асрларга оид “Қоровултепа” археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона қуриб олиб, 693 млн. сўмлик; – фуқаро Т. Т. ва бошқалар “Соуртепа” маҳалласидаги I — V асрларга оид “Савуртепа 2” археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона, ҳожатхона қуриб, 670 млн сўмлик зарар етказилган. Маълум қилинишича, аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Сурхондарёда мансабдор кўп асрлик археологик ёдгорликка 13 млрд. сўм зарар етказди
Тўртта ҳудудда ноқонуний валютафурушлар аниқланди. Уларга қонунчиликда қандай жазо қўлланилиши мумкин? Кимлар жавобгарликка тортилмайди?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Сурхондарёда 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд сўмлик зарар етказилди
Ҳолат бўйича ҳокимлик мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
“Айдар-Арнасой” сув захираси 49.2 млрд. куб.дан 36,0 млрд. кубга пасайган
Сувнинг шўрланиш даражаси 10-11 фоизга ошгани оқибатида табиий парланиш ва чўллашиш кескин ошган.