Ўзбекистон
15.01.2024
332
Бош прокуратура томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.С. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Э.М.га 37,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 1 304 АҚШ доллари, 100 евро ва 70 минг Қозоқ тенгеси ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Самарқанд туманида эса М.О. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 39,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Андижонда И.О. фуқаро С.Х.га жами 4 500 АҚШ долларини 55,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 105 минг Россия рубли ва 70,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Қашқадарёда эса Б.Ш. ва Ш.Н. фуқаро Э.С.дан жами 3 500 АҚШ долларини 43 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қонунчиликка кўра, бу каби ҳолатларда қандай жавобгарлик белгиланиши мумкин?
Фуқароларнинг қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар анча миқдорда содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган шахс жавобгарликка тортилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Учта ҳудудда боғча ва мактабни таъмирлаш орқасидан салкам 550 млн сўмни талон-торож қилганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан қурилиш ва таъмирлашдаги талон-торожликлар аниқланди.
Тошкент вилоятида ноқонуний валюта савдосига чек қўйилди
Фарғонада фуқаро тижорат мақсадида 1,1 млрд сўмлик газни ўғирлагани маълум бўлди
У бошқа бир фуқаро уйининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этган.
Сирдарёда Кадастр агентлиги туман бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди
У фуқародан дўкон ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 1 200 АҚШ доллари олмоқчи бўлган.