Ҳуқуқ
03.09.2025
537

Президентимизнинг “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги ПФ-74-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, унда сув хўжалиги балансларини тузиш ва ишлатиш тартиби назарда тутилган:
Унга кўра:
— дарёлар ҳавзалари сув хўжалиги балансларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
— ирригация тизимлари ҳавзалари сув хўжалиги балансларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
— иқтисодий минтақалар бўйича сув хўжалиги балансларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги балансини тузиш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланган.
2026 йил 1 апрелга қадар Сувдан фойдаланиш балансларини тузиш учун ҳақиқий вақт режимида маълумотлар алмашинувини амалга ошириш имконини берувчи электрон платформа ишга туширилади.
Сув баланслари қуйидаги мақсадлар учун тузилади:
— сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг камчилиги ёки ортиқчалигининг олдини олиш, сувга талаб ва унинг таклифи ўртасида мувозанатни сақлаш, сув билан таъминланиши юқори даражадаги манбалардан сув билан таъминланиши паст даражадаги районларга сувни қайта йўналтириш;
— сувдан фойдаланишни жорий ва истиқболдаги режалаштириш ва сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
— сувдан фойдаланиш билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги, транспорт, саноат корхоналари ва иншоотлари, ишлаб чиқариш қувватларини оқилона жойлаштириш;
— сувларни комплекс фойдаланиш ва муҳофаза қилиш схемаларини ишлаб чиқиш;
— тошқин ва қурғоқчилик билан боғлиқ сув хавфсизлигини таъминлаш;
— сувларнинг хавфи ва зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
— сувни тежаш учун ишлатиладиган суғориш тур ва усулларини аниқлаш;
— сувдан фойдаланишни режалаштириш ва сувни тежаш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
Сув хўжалиги баланслари қуйидаги турларга ажратилади:
— дарёлар ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари;
— ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари;
— иқтисодий минтақалар сув хўжалиги баланслари;
— Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги баланси.
Сув хўжалиги балансларини тузиш бўйича маълумотлар электрон онлайн шаклда юритилади ва уларнинг базаси шакллантириб борилади.
Сув хўжалиги балансларини ишлаб чиқишда:
— барча тоифадаги сувдан фойдаланувчиларнинг яқин келажак (1 йиллик ва/ёки 3 — 5 йиллик) учун сувга бўлган талаби аниқланади ҳамда сувдан фойдаланишнинг устувор йўналишлари белгиланади;
— дарёлар, сув омборлари, ерости сувлари ва бошқа манбаларнинг жорий ҳажми, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланишда экологик мувозанатни сақлаш учун мақбул даражани ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларининг мавжуд миқдори баҳоланади;
— сув ресурсларининг мавжудлигига таъсир қилиши мумкин бўлган мавсумий ва сув объектларида мавсум давомида кузатиладиган сув оқими миқдорининг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув оқимининг мавсумий ва ҳудудий ўзгаришлари таҳлил қилинади;
— қўшни мамлакатлар, вилоятлар ёки бошқа дарё ҳавзаларидан сув олиш эҳтиёжлари ва имкониятлари баҳоланади;
— сув ресурсларининг миқдори баҳоланади ҳамда сувга бўлган талаб ва унинг мавжуд миқдори ўзаро солиштирилади, натижалар жадвал кўринишида ифодаланади;
— ҳисоб-китоблар натижасида сув ресурсларининг етишмаслиги аниқланса, етишмаётган сув миқдорини қоплашнинг мумкин бўлган вариантлари ишлаб чиқилади;
— агар маълум бир ҳудудлар ёки фаслларда сув ресурсларининг ортиқча миқдори аниқланса, уларни йиғиб сақлаш ҳамда қайта тақсимлаш ёки сув етишмаётган бошқа ҳавза ва ҳудудларга йўналтириш имкониятлари баҳоланади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.