currencies image

12 973,31 UZS

12,93

usd

currencies image

14 329,02 UZS

176,29

eur

currencies image

151,19 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликлар“Свет”нинг тариф нархлари ўзгармайди – Энергетика вазирлиги

“Свет”нинг тариф нархлари ўзгармайди – Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон

calendar

05.10.2023

eye

798

“Свет”нинг тариф нархлари ўзгармайди – Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб бир ойда электр энергиясини ўртача ойлик истеъмоли учун тўлов миқдорига ўсувчан коэффициент қўлланилиши турлича баҳоланмоқда. Ҳолатга Энергетика вазирлиги расмий изоҳ берди Қайд этилишича,  мазкур ўсувчан коэффициент аҳоли истеъмолчиларининг 98 фоизига мутлақо таъсир қилмайди. Чунки мамлакатдаги 7 миллион 589 мингдан зиёд абонентнинг атиги 146 мингдан ортиғи 1000 киловатт/соатдан кўп электр энергияси ёқади холос. Уларнинг атиги 10 минг нафаригина ойига 5 минг киловатт/соатдан ошиқ, бор-йўғи, 4 мингдан ортиқ истеъмолчи эса ойига 10 минг киловатт/соатдан зиёд электр энергияси истеъмол қилади. “Бизни хурсанд қиладиган жиҳати, бу янгиликни кўпчилик соғлом ақл билан тўғри қабул қиляпти ва қўллаб-қувватламоқда”, дейилади изоҳда. Таъкидланишича, тариф нархи ошаётгани йўқ. Ўша 295 сўм жой-жойида турибди. Аммо одамларда тежамкорлик кайфиятини кучайтириш ҳамда “яширин иқтисодиёт” унсурларига барҳам бериш учун қўшимча ўсувчан коэффициент қўлланилиши назарда тутилмоқда. “Бунда сиз бир ойда 1000 киловатт/соатгача электр энергияси сарфласангиз, 295 сўмдан 295 минг сўм тўлайсиз. 1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача сарфласангиз, 1000 киловатт/соат учун 295 сўмдан 295 минг, айтайлик, 4850 киловатт/соат ёққан бўлсангиз, 1001 дан 4850 гача 590 сўмдан 2 миллион 271 минг 500 сўм+295 минг сўм=жами 2 миллион 566 минг 500 сўм тўлайсиз. Олдин сиз бунинг учун жами 1 миллион 430 минг 750 сўм тўлардингиз холос. Агар бир ойда 9420 киловатт/соат ишлатсангиз-чи? Худди боягидек 1000 киловатт/соат учун 295 минг сўм, 1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача 590 сўмдан 2 миллион 360 минг сўм, 5001 киловатт/соатдан 9420 киловатт/соатгача 3 миллион 911 минг 700 сўм, жами 6 миллион 566 минг 700 сўм тўлов қиласиз”, дейа тушинча берилади. Ўсувчан коэффициентгача эса бир ойда 9420 киловатт/соат сарфлаган истеъмолчи бунга 2 миллион 778 минг 900 сўм тўларди. Яъни у бир ойда 6 миллион 358 минг 500 сўм шартли субсидия олгани ҳолда, аҳолининг қолган 98 фоиз қисмидан кўра бир неча ўн карра кўпроқ электр энергиясини истеъмол қиларди. 1 ноябрдан кейин бунга чек қўйилади. Худди шу ўсувчан тариф 10 минг киловатт/соатдан зиёд ток ишлатадиганларга ҳам қўлланилмоқда. Энди кимда-ким бундан кўп свет ёқса, у учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади. “Яъни, сиз бир ойда 12 минг 400 киловатт/соат сарфласангиз (ақл бовар қилмайди, аммо ҳозир ҳам худди шу миқдорда электр энергияси ёқадиганлар бор), унга қуйидагича тўлов қиласиз”, дея изоҳ берилади. 1000 киловатт/соатгача – 295 сўмдан – 295 минг сўм. 1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача – 590 сўмдан – 2 миллион 360 минг сўм. 5001 киловатт/соатдан 10 минг киловатт/соатгача – 885 сўмдан – 4 миллион 425 минг сўм. 10 минг киловатт/соатдан 12 минг 400 киловатт/соатгача – 1180 сўмдан – 2 миллион 832 минг сўм. Жами: 9 миллион 912 минг сўм. 1 ноябргача эса худди шунча миқдорда электр энергияси истеъмол қилган абонент 3 миллион 658 минг сўм тўларди холос. Шу билан бирга, у давлатдан 8 миллион 370 минг сўм шартли субсидия ҳам оларди. “Хуллас, бу ўсувчан коэффициентлар адолатли ҳамда энергия тежамкор ва энергия самарадор ечим бўлмоқда”, дея якунланди изоҳ.

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 658

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 577

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


19-март 2025, 06:30
1 302

15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади

Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.


21-март 2025, 06:23
1 265

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.

Мавзуга доир янгиликлар: