Ўзбекистон
12.02.2024
1 955
© Фото: Sputnik / Всеволод ТарасевичЎзбекистонда Вьетнам ва Хитой тажрибаси асосида пиллани саноат усулида етиштириш йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 12 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Келтирилишича, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлиги ошириш учун икки босқичда бозор тамойилларига ўтилади.
Биринчи босқичда бу йил пилла нархи 25 фоизга оширилади. Аҳолига пилла етиштириш учун субсидия берилади ва пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинади.
Иккинчи босқичда эса 2025 йилдан нархни давлат белгилаши, кластерларга туманларни бириктириш, фермер ва касаначилар ўзи етиштирган пиллани фақат кластерларга сотиши амалиётидан воз кечилади.
Яъни, пилла фермер ва кластер ўртасида эркин нархда тузиладиган шартнома асосида ёки биржа орқали сотилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Ўзбекистонда поезд чипталари нархи ошмоқда
"Афросиёб", "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездларининг чипталар нархи 20% га ошмоқда.
Самарқандда ичимлик ва оқова сув нархи оширилмоқда
16 ноябрдан бошлаб, ичимлик ва оқова сувларнинг янгиланган тарифлари жорий қилинади.
UzAuto Motors оммабоп автомобилларининг нархини оширди
Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt моделларига нархлари 4,7 млн сўмдан 9 млн сўмгача қимматлашган.
“Свет”нинг тариф нархлари ўзгармайди – Энергетика вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб бир ойда электр энергиясини ўртача ойлик истеъмоли учун тўлов миқдорига ўсувчан коэффициент қўлланилиши турлича баҳоланмоқда.