currencies image

12 410,99 UZS

85,95

usd

currencies image

14 237,89 UZS

167,33

eur

currencies image

158,38 UZS

1,00

ru



АсосийЯнгиликларДунёвий давлат ва виждон эркинлиги: ҳамжиҳатлик йўли

Дунёвий давлат ва виждон эркинлиги: ҳамжиҳатлик йўли

Ҳуқуқ

calendar

23.06.2025

eye

58

Дунёвий давлат ва виждон эркинлиги: ҳамжиҳатлик йўли

Мамлакатимизнинг кўп миллатли ва кўп конфессияли жамияти ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, турли миллат, этник гуруҳлар ва диний конфессиялар ўртасида муросали, тинч ва ҳурматга асосланган муносабатлар ўрнатилган. Юртимизда кўп миллатли ва кўп конфессияли халқнинг бирлиги ва бирдамлигини мустаҳкамлашга қаратилган қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Фуқаролар ўртасида миллий ва диний фарқларни ҳурмат қилиш, урф-одатлар ва маданий қадриятлар ўртасида ўзаро тушунишни таъминлаш жамиятда барқарорлик ва тинчликни сақлашнинг муҳим омилларидан биридир.

Ўзбекистоннинг халқининг турли этник ва диний гуруҳларидан ташкил топгани сабабли жамиятда бир-бирининг анъаналари ва эътиқодига ҳурмат билан ёндашиш, улар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш зарур.

Бунда давлатнинг роли, айниқса, муҳим, чунки у барча фуқароларга тенг имкониятлар яратиб, турли маданий ва диний эътиқодларга нисбатан ҳурмат ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаши керак.

Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясида ҳам кўп миллатли ва кўп конфессияли Ўзбекистон халқининг бирлиги ва бирдамлигини, урф-одатларига нисбатан ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, уларнинг ривожланиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш вазифаси белгилангани бежиз эмас.

Бу вазифанинг амалга оширилиши мамлакатда миллий маданиятларнинг ўзига хослигини сақлаш, ҳар бир гуруҳнинг анъаналарини ривожлантиришга ёрдам бериш билан бирга диний эътиқодларнинг эркин ифода этилишига хизмат қилади. Шунингдек, давлат ва жамиятда барча этник ва диний гуруҳларнинг тенг ҳуқуқлилиги таъминланиб, улар ўртасида ўзаро ҳурмат муҳити яратилади.

Бошқача айтганда, Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясида белгиланган мазкур вазифа амалга оширилиши натижасида кўп миллатли ва кўп конфессияли жамиятда турли гуруҳлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва бирдамлик кучаяди.

Миллий ва диний фарқларга қарамай, барча фуқаролар бир-бирининг маданиятини ва урф-одатларини ҳурмат қилишга ўргатилиб, жамиятда ижтимоий тотувлик мустаҳкамланади.

Ўзбекистонда виждон эркинлиги ва умумжамият манфаатлари ўзаро уйғун ҳолда таъминланмоқда. Ҳар бир фуқаро ўз диний эътиқодига амал қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Бироқ, бу ҳуқуқлар жамиятдаги умумий тартиб ва тинчликка зид бўлмаган тарзда амалга оширилиши муҳимдир.

Дунёвий давлат концепцияси барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратиш, бир-бирини ҳурмат қилиш ва ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилган. Бу – турли фикр ва эътиқодларга эга инсонлар бир-бирини тушуниб, ҳамжиҳатликда яшаши учун мустаҳкам асос демакдир.

Диний ва дунёвий қарашлар бир-биридан устун ёки паст кўрилмасдан, барча инсонларнинг тенг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинади. Давлат бошқарувида илм ва мантиқий ёндашув асосий ўринни эгаллайди. Ҳеч бир ижтимоий гуруҳ ёки эътиқод тизими давлат сиёсатини белгилашда устунликка эга бўлмайди.

Бу тамойиллар жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Чунки ҳақиқий эркинлик – нафақат шахсий эътиқодни эркин ифода этиш, балки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат билан ёндашишдан иборат.

Натижада Ўзбекистон халқининг бирлиги ва бирдамлиги сақланади, барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратилади ҳамда жамиятда дин ва миллатга нисбатан ҳеч қандай камситиш ёки дискриминация ҳолатлари бўлмайди. Бу эса, ўз навбатида, жамиятда ижтимоий барқарорлик ва маданиятлараро тотувликни таъминлайди.

 

А.Мустафаева, Юнусобод туман 2-сон ФХДЙ бўлими мудираси

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 109

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 073

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


26-май 2025, 12:18
791

Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?

2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.


27-май 2025, 04:35
763

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.