currencies image

12 447,35 UZS

86,49

usd

currencies image

14 545,97 UZS

66,46

eur

currencies image

146,08 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларТабиий газ ва электр энергияси учун компенсация ва моддий ёрдам: кимга қанча берилади? Муҳим 5 саволга жавоб

Табиий газ ва электр энергияси учун компенсация ва моддий ёрдам: кимга қанча берилади? Муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

08.04.2025

eye

1 359

Табиий газ ва электр энергияси учун компенсация ва моддий ёрдам: кимга қанча берилади? Муҳим 5 саволга жавоб

Давлат томонидан эҳтиёжманд, камбағал оилаларга газ ва электр тўлови учун компенсация, бир марталик моддий ёрдам пули берилади. Мазкур тартибларга оид Президент ҳужжати имзоланди.

 

1. Компенсация қачон берилади?

Компенсация 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача бўлган даврда йил бўйи ажратилади.

Илгари компенсация фақат қиш мавсумида, яъни ноябрь-февраль ойларида берилган.

2. Компенсация кимларга берилади?

Компенсация қуйидаги оилаларга берилади:

– Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга, бу – оиланинг ойлик топган даромади оилада неч киши бўлса шуларга бўлинганида 669 минг сўмдан кам тақсимланса шундай оилалар киритиладиган тизим;

– Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, бир ойлик даромад оиланинг ҳар бир аъзосига бўлинганида 1 млн 155 минг сўмдан кам тақсимланадиган оилалар киритиладиган тизим;

– юқоридаги реестрларга кирмаса ҳам мол-мулки кам бўлган ва ойлик даромади ҳар бир оила аъзосига 1 млн 3 минг 500 сўмдан кам бўлган оилаларга тўланади.

Илгари компенсация фақат қиш мавсумида, яъни ноябрь-февраль ойларида берилган бўса, эндиликда йил бўйи ҳар ойда берилади.

3. Қанча компенсация берилади?

Компенсация электр энергияси ва табиий газ учун базавий меъёрдан ортиқ ишлатилган қисм учун қуйидаги миқдорларда ажратилади:

электр учун – ойига базавий меъёрдан яъни 200кВт соатдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача;

газ учун – ноябрь-февраль ойларида базавий меъёрдан яъни 500 куб метрдан кўп фойдаланилган 250 куб метргача, бошқа даврларда эса 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун.

Компенсация базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ учун берилади. Масалан, бир оила 1 ойда 350 кВт электр ишлатса унинг 200 кВти учун 600 сўмдан тўлайди, 201 кВтдан – 350 кВтгача бўлган 150 кВт учун давлат компенсация беради.

4. Моддий ёрдам қачон қанча миқдорда берилади?

2025/2026 йил иситиш мавсумида ноябрь ойида бир қатор оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

5. Моддий ёрдам кимларга берилади?

Бир марталик моддий ёрдам қуйидаги шахсларга берилади:

— Реестрларга киритилган оилаларга;

— “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, ёрдамга муҳтож оилаларга.

Бунда “маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида, биринчи навбатда, қуйидагилар инобатга олинади:

— боқувчисини йўқотган оилалар;

— аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат оилалар;

— ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;

— узоқ даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар;

— ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчилар ва ёлғиз кексалар;

ногиронлиги бўлган шахслар;

— 3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.

 

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 386

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


16-август 2025, 07:35
703

Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз

Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.


18-август 2025, 05:19
524

2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.


22-август 2025, 06:35
480

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.